«Бахтли ҳаёт ҳақида 77 ҳикоя»

Ушбу китоб оилада эр ва аёл бирга бахтли ҳаёт кечиришларига, жуфтлар бир-бирларини доим ардоқлаб яшашларига ва бошқа оиланинг саодатли бўлишига сабаб бўлувчи 77 та гўзал ҳикоялар келтирилган.


Мазкур китоб ҳам муаллифнинг яна бир рисоласи – «Ота-онага яхшилик ҳақида 55 ҳикоя» асарига ўхшаш бўлиб, унда келтирилган ҳикоялар ҳам қисқа-қисқа, ўқувчи тезда китобнинг якунига етиб қолганини билмай қолади.


Ҳикояларнинг барчаси аввал ўтган салафларнинг ҳаётларидан олингани эътиборга олинса, унинг қадри янада ошиб кетади, ҳар бир китобхон ҳикояларда ёзилганларга амал қилиб, орзу қилинадиган бахтли ҳаётга эришади, иншааллоҳ.


Аллоҳ таоло ҳар биримизга рисоладаги ҳикояларни ўқиб, оиламиз билан бахтли ҳаёт кечиришимизни, бу билан эса Ўзининг розилигига эришишимизни насиб қилсин!


Муаллиф: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажий
Таржима ва изоҳлар муаллифлари: Ойбек Неъматуллоҳ, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 48 бет
ISBN: 978-9910-731-69-3
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 17 январьдаги 03-07/256- сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Бахтли ҳаёт ҳақида 77 ҳикоя»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 4774
  • Сотувда: Мавжуд
  • 15,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Бахтиёр оила»

«Бахтиёр оила»

«Бахтиёр оила»Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил ша..

72,000 сўм

«Оила - саодат маскани» 1-китоб

«Оила - саодат маскани» 1-китоб

«Оила - саодат маскани» 1-китоб«Оила - саодат маскани» китоби номидан ҳам кўриниб турганидек, оила м..

32,000 сўм

Baxtli hayot haqida 77 hikoya, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажий, Muhammad Siddiq Minshaviy Suhajiy