«Бахтли бўлай десангиз...»
(Саодат калитлари)
Ушбу китоб машҳур олим, она тилимизда «Ўкинма» ва «Табассум қилинг» каби асарлари чоп этилган доктор Оиз Карний қаламига мансуб. Китобда муаллиф бахт-саодатга эришишнинг йўллари, тушкунликка тушмаслик, маҳзунликдан қутулиш, ҳаёт мазмунини тўғри англаш, қийинчиликка тушиб қолганда ундан қутулишнинг осон йўллари ҳақида баён қилади. Шунингдек, инсондаги адоғи йўқ неъматлар зикри, Аллоҳ таолога чин бандалик қилиш, Ҳақ таолонинг бизга кўрсатган лутф-марҳамати, саҳийлиги, меҳрибонлиги, яқинлигини ҳис қилиш, яратиқлардан ибрат олиш ва бошқа мавзулар ҳақида оятлар, ҳадислар, ҳикматли сўзлар, ҳаёт тажрибалари, панд-насиҳатларни чиройли услуб, гўзал баён орқали қисқа ва содда тарзда ифода этган.
Китобни теран нигоҳ билан ўқиган инсон, албатта, ўзгаради, дунёдаги ўзига машаққат бўлиб кўринган нарсалар Аллоҳнинг ҳикмати эканлигини билади. Тавсияларга амал қилса, ўша машаққатлар неъмат эканлигини ҳис этади, ортидан бериладиган ажр-мукофотни ўйлаб, сиқилиши ва ҳавотирлари босилади.
Аллоҳ таоло ушбу китобни барча китобхонларга манфаатли қилсин, жумламизга икки дунё саодатини, ҳақиқий роҳат-фароғатини насиб айласин (Омийн).
Нашриёт: «Munir» нашриёти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 25 ноябрдаги 6621-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
- Stock: йўқ
- Код: 3208
- Вазни: 0.20кг
- ISBN: 9789943694699