Menu
Your Cart

«Бахтиёр оила» (Mp-3)

«Бахтиёр оила» (Mp-3)
йўқ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Бахтиёр оила» номли китобнинг аудио диски савдога чиқарилди.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиши учун ундан ўз жуфтини яратган ҳамда уларнинг никоҳ орқали оила қуриб яшашларини ирода қилган Қодир ва Ҳакийм Аллоҳга У Зотнинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин!
«Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмасдир», деган Расули Акрам Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас саловоту саломлар бўлсин!
Маълумки, оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади.
Шунинг учун ҳам қадимдан ҳар бир жамият оила масаласига катта эътибор бериб, оилаларнинг мустаҳкам ва бахтиёр бўлиши учун имконида бор бўлган барча чора ва тадбирларни кўриб келган. Зотан, соф инсоний табиат худди шундай бўлишини тақозо қилади.
Аммо минг афсуслар бўлсинким, кейинги пайтларда Ғарбдаги баъзи бир жамиятларда «ҳуррият», «шахс эркинлиги» деган сохта шиорларни рўкач қилиб олган айрим бузғунчилар «Оиланинг кераги йўқ, никоҳ шарт эмас, у инсоннинг эркини чеклаб қўяди» деган даъвони кўтариб чиқишди.
Яна минг афсуслар бўлсинким, бу сафсатага ишонадиганлар ҳам чиқдилар ва кўпайиб бормоқдалар. Охир оқибат ҳозирга келиб, кўплаб муаммолар келиб чиқди: инсоннинг соф табиатига зид бўлган ушбу дунёқарашга қул бўлган юртларда оиланинг қадри қолмади, оила аъзоларининг ўзаро эҳтиромлари, меҳр мурувватларига футур етди. Эркак ва аёллар ўз оиласида тинч-тотув яшашнинг ўрнига ҳаром-хариш кайфу сафога берилдилар. Насл-насаб ҳақида қайғуриш улар учун ёт нарсага айланди. Фарзанд орттириш, бола тарбия қилиш уларга ёқмай қолди...
Ушбу ва бошқа бир қанча мулоҳазаларни эътиборга олиб, оила ва унга боғлиқ долзарб масалаларни баён этувчи алоҳида китоб ёзишни маъқул кўрдик. Аллоҳ субҳаанаҳу ва таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда бу ишни бошладик.
Яхши ният билан китобни «Бахтиёр оила» деб номладик. Бу ишни бизга Аллоҳ таолонинг Ўзи осон ва фойдали қилсин!

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Бахтиёр оила». (2 CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2012
Ҳажми: 1104 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Ушбу аудио дискда қуйидаги мавзулар билан танишасиз:

1-диск
1. Муқаддима
2. Инсоннинг жуфт қилиб яратилиши
3. Никоҳга тарғиб
4. Ишбошиларнинг бурчи
5. Никоҳнинг шаръий ҳукми
6. Умр йўлдошини танлаш
7. Никоҳи ҳаром қилинган аёллар
8. Муносиб келин
9. Муносиб куёв
10. Совчилик
11. Тиббий кўрикдан ўтиш
12. Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси қарори
13. Совчиликдан кейин
14. Унаштириш
15. Ҳар ким ўз истаги билан никоҳланади
16. Никоҳга мажбурлаш йўқ
17. Никоҳда ишбошиларнинг розилиги
18. Муаммонинг ечими
19. Никоҳланиш
20. Маҳр ва унинг ҳукмлари
21. Маҳр ҳақида мулоҳаза
22. Никоҳ хутбаси
23. Келиннинг сепи ва уй анжомлари
24. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш
25. Никоҳ тўйи
26. Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зиммасида
27. Никоҳ эълони ва унда кўнгилхушлик қилиш
28. Келин-куёв ҳаққига дуо қилиш
29. Жинсий яқинлик одоблари
30. Ғусл
31. Ғуслнинг фарзлари
32. Ғуслнинг суннатлари
33. Ғуслни вожиб қилувчи нарсалар
34. Суннат ғусллар
35. Ҳомиладор ва эмизиклиларга жинсий яқинлик жоиз
36. Эр-хотинлик ҳуқуқлари ҳақида
37. Оила доирасидаги ҳуқуқлар
38. Эр-хотин орасидаги муштарак ҳуқуқлар
39. Хотиннинг бурчлари
40. Эрнинг аёли олдидаги бурчлари
41. Эрнинг хотини олдидаги муомала бурчлари
42. Икки мақола
43. Рисоладаги эр
44. Рисоладаги хотин
45. Оилавий ҳаёт сокинликдир
46. Эркак ва аёл ақлидаги фарқ нимада
47. Қудачилик алоқалари ҳақида
48. Фарзанд
49. Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари
50. Айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақида

2-диск
51. Фарзанднинг туғилгандан кейинги ҳақлари
52. Фарзандга исм қўйиш
53. Боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш
54. Боланинг танглайини кўтариш
55. Болага ақийқа қилиш
56. Туғилган фарзанд қиз бўлса
57. Ақийқа маросими
58. Ўғил болани хатна қилдириш
59. Хатна маросими
60. Хатнада кўнгилхушлик қилиш
61. Болани қарамоғига олиш
62. Болага валийлик қилиш
63. Болалар нафақаси
64. Болага меҳрибонлик
65. Болалар орасида адолат қилиш
66. Фарзанд тарбияси
67. Балоғатга етган болалар никоҳи
68. Ота-онанинг ҳақлари
69. Ота-онага итоатнинг чегараси
70. Ота-онага оққ бўлиш ҳақида
71. Ота-онага вафотларидан кейин яхшилик қилиш
72. Ота-онани йўқлаб таом улашиб, эҳсон қилиш
73. Қариндошларга силаи раҳм қилиш
74. Оилада келишмовчилик чиқса
75. Бош кўтариш содир бўлганда
76. Оила бузилишининг олдини олиш
77. Оила бузилишининг баъзи сабаблари
78. Сунъий урчитиш ҳақидаги қарор
79. Талоқ ҳақидаги маълумотлар
80. Аҳсан талоқ
81. Сунний талоқ
82. Бидъий талоқ
83. Боин талоқ
84. Кинояли талоқ
85. Талоқни тафвийз қилиш
86. Таълийқ ҳақида
87. Қўшимча маълумотлар
88. Ражъат ҳақида
89. Хулуъ ҳақида
90. Жинсий ожизлик ҳақида
91. Идда ҳақида
92. Насиҳат. Талоқдан сақланиш

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Бахтиёр оила» (Mp-3)
18 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C5
  • Вазни: 0.15кг
Сотилган сони: 188
Кўрилган сони: 102161
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.