Menu
Your Cart

«Баҳрул маҳабба» (муҳаббат денгизи)

«Баҳрул маҳабба» (муҳаббат денгизи)
йўқ

«Баҳрул маҳабба»
(муҳаббат денгизи)

«Баҳрул-маҳабба» («Муҳаббат денгизи») жаҳондаги машҳур асарлардан бўлиб, Ўзбекистон диёрида ҳам илм аҳллари орасида эътироф этиб, эҳтиром билан ўқийдиганлар бор. Бу асар чин маънодаги муҳаббат шарҳидан иборатдир. Асарнинг ҳижрий 1319 (милодий 1901) йилда Бомбейда чоп этилган арабий нусхаси биринчи бетида: «Ушбу китоб Юсуф сураси тафсирига оид »Дўстлик сирларига тўла муҳаббат денгизи« бўлиб, олими Раббоний, вал-ҳакиймус-самадоний, ҳақиқатлар уммони ва дақиқликлар (нозик нукталар) хазинаси, орифлар шайхи Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳу таъолога тегишлидир», деб ёзилган.


Иккинчи саҳифаси тепасида: «Бу китоб ўзининг ҳажмича дурқўйилган. Дарҳақиқат, бу маънавий жиҳатдан бебаҳо асардир. гар сотилса ҳам, сотган киши зиён кўрган бўлур эди» деб битиб Муаллиф Қуръони каримдаги «Аҳсанул-қасас» («Қиссаларнинг энг гўзали») иборасига асосланиб: «Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом инсонларнинг энг гўзали бўлганлари каби у зот ҳақларидаги қисса ҳам қиссаларнинг энг гўзали бўлди», деганлар.

Асарнинг илк саҳифасидаги битикда кўрилганидек, кўп олимлар бу мўътабар китобни ҳазрати Имом Муҳаммад Ғаззолийга нисбат берадилар. Ҳолбуки, Имом Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий асарлари қаторида бу машҳур китоб зикр қилинган эмас. «Жаҳон энциклопедияси: жамланган манбаʼ» қомусида бу китоб ҳазрати Муҳаммад Ғаззолийнинг акалари ҳазрати Аҳмад Ғаззолий қаламига мансуб эканлиги билдирилган. Дарҳақиқат, таснифда келтирилган кўплаб ишқий шеърлар ҳам асар шоир ва аллома Аҳмад Ғаззолийга тегишли эканини исбот этади.



Муаллиф
Абул-Фатуҳ - шайх Аҳмад Ғаззолий
ТаржимонларАбдулмажид Исҳоқ, Шайх Мирзо Кенжабек
Нашриёт: «SHARQ» нашриёти
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 352 бет
ISBN: 978-9943-5987-8-2
Ўлчами: 70x100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг  7024-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди


Мундарижа


Муҳаббат денгизи гавҳарлари

Ҳазрати Шайх Аҳмад Ғаззолий (қуддиса сирруҳ) ва у зотнинг «Баҳрул-маҳаббат» асари

Асарлари

Ҳасад ҳақидаги фасл

Илм фазилати ҳақидаги фасл

Зулм ҳақидаги фасл

Иймон хабарлари ҳақидаги фасл

Сабр ҳақидаги фасл

Башорат ҳақида фасл

Бандалар ҳақида фасл

«Бурҳон» (қатъий далил-ҳужжат) ҳақидаги фасл

Висол рукнлари ҳақида фасл

«Азийм» («улуғ») сўзи ҳақида фасл

Муҳаббат, адашув ва ишқ ҳақида фасл

Ихтиёр этиш ҳақида фасл

Зино ҳақидаги фасл

Дуонинг ижобат бўлиши ҳақида фасл

Ичимликлар ҳақида фасл

1.Боғлар (Жаннатлар) Тўрттадир

2.Диёрлар (Тураржойлар) Тўрттадир

3.Ичимликлар тўрттадир

Туганмас абадий неъматлар ҳам тўрттадир

Маърифат аҳллари учун нукта Аллоҳ Таоло ўн нарсани нур деб атади

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Баҳрул маҳабба» (муҳаббат денгизи)
54 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C4438
  • Вазни: 0.63кг
  • ISBN: 9789943598782
Сотилган сони: 21
Кўрилган сони: 6200
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.