«Жиноятнинг узун йўли»
Суднинг жиноятчилар ўтирадиган панжара ортидаги қора курсисида балоғатга етмаган ўсмирларни кўриб баъзан ажабланамиз, баъзан эса уларга раҳмимиз келади. «Уларни жиноят кўчасига бошлаган сабаб нима?» деб ўйлагувчилар ҳам бор. «Алвидо болалик», «Чархпалак», «Сўнгги ўқ, «Шайтанат», «Мурдалар гапирмайдилар» каби асарларида жиноят оламини турли кўринишларда акс эттирган ёзувчи Тоҳир Малик бу сафар ўзгачароқ тарзда жиноятчи руҳий оламини тахлил этади. Ёзувчи ўсмирларни жиноят кўчасига етакловчи сабабларни ўрганади, жинояти учун жазо олаётган болаларнинг руҳиятларини тадқиқ этиб, катталарни, хусусан, ота-оналарни, тарбиячиларни, хукукшунос ва руҳшуносларни жиноятчи ўсмирлар оламига тегишли муаммоларни биргаликда ҳал этишга даъват қилади.
Муаллиф: Тоҳир Малик
Нашриёт: «Тоҳир Малик номидаги нашриёт уйи»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-6045-9-9
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 2698
- Вазни: 0.15кг
- ISBN: 978-9943-6045-9-9