Menu
Your Cart

«Меҳробдан чаён» Абдулла Қодирий (кирил)

«Меҳробдан чаён» Абдулла Қодирий (кирил)
йўқ

Меҳробдан чаён: роман

РЎМОННИНГ МАВЗУСИ ТЎҒРИСИДА

Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд - косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, Мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлини мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб - манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф - камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч - уламо алайҳигачиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.

Албатта, мен бу сўнгғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий – шаръийдир. Чунки шундан ортиғи сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоирлар, азкиячилик ва бошқа яна кўбнуқталарни қамраб олинди.

Рўмонда яна бундан бошқа бир кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

Тошканд, 1928 нчи йил, 5 феврал 

 

 

Муаллиф: Абдулла Қодирий
Номи: «Меҳробдан чаён»
Нашриёт: «ШАРҚ» НМАК
Сана: 2014
Ҳажми: 288 бет
ISBN: 978-9943-26-060-3

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Меҳробдан чаён» Абдулла Қодирий (кирил)
9 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 050
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943260603
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 25520
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.