«Абдулла Жалил. Кўнгилга йўл сайланма» 3-китоб (кирилл-лотин)
Шоир, публицист Абдулла Жалил 1948 йилда Наманган шахрида туғилган. У 1966-1972 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг филология факултетида таҳсил олган. 1974-1990 йилларда матбуотда масъул котиб, муҳаррир ўринбосари, муҳаррир бўлиб хизмат қилди. 1990-2000 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлимида масъул котиб бўлиб ишлади. 1974 йилда Наманганда« Нихол» адабий уюшмасини, 1990 йилда Жамоатчилик фикрини ўрганиш марказини ташкил этган. Абдулла Жалил «Наманган наволари » баёзининг ташкилотчиси ва муаллифларидан бири. Турон ФА академиги. Унинг «Қуёшга мактуб » ( 1990), « Уйғоқ руҳлар », « Бўҳтон ва ҳақиқат » (1993), « Ўтаётган кун » ( 1994), « Тўққизинчи салиб юриш » ( 1994), « Ватаним онам » ( 1996), « Шамшод япроклари » ( 1997), « Ҳаё гавҳари » (1998), « Ўзбек аёли » ( 1999) китоблари нашр этилган. 2009 йилда« Янги аср авлоди» нашриёт- матбаа маркази шоирнинг « Ватан мухаббати », 2010 йилда « Ҳақиқат жамоли » номли шеърлар ва публицистик мақолалардан иборат « Сайланма » китобларини босмадан чиқарди. Ушбу тўпламга шоирнинг кейинги йилларда ёзган янги шеърлари жамланган.
Муаллиф: Абдулла Жалил
Сана: 2017-йил
Нашриёт: «Sharq»
Жами: 397 бет
ISBN: 978-9943-26-699-5
Ўлчам: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 3796
- Вазни: 0.30кг
- ISBN: 9789943266995