Menu
Your Cart

«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 1-қисми

«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 1-қисми
«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 1-қисми
«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 1-қисми
«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 1-қисми

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Зикр аҳлидан сўранг» тўпламининг 1-қисми

ИККИНЧИ НАШР МУҚАДДИМАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Алийму Хобийр Аллоҳ таолонинг инояти ила бундан роппа-роса олти йил аввал «Зикр аҳлидан сўранг» ойномасининг илк сонини нашр этишга муваффақ бўлган эдик.

Валий ва Ҳамийд У зотга беҳад, беадад шукурлар бўлсинким, бугунги кунда ушбу мўъжазгина ойномамизнинг 100-сони ҳам китобхонлар қўлига етиб борди. Шу вақтгача бир ярим мингга яқин турли саволларга имкон қадар жавоб бериб келдик. Аммо китобчамизнинг ҳажми чекланган бўлганлиги сабабли, ҳамма саволларга ҳам батафсил жавоб беришнинг имкони бўлмай, кўпгина саволларнинг жавоби қисқароқ бўлиб қолганлиги ҳам сир эмас.
Ушбу савол-жавоблар каттароқ китобда жамланишини сўраган китобхонларимизнинг талаб ва истакларни ҳисобга олган ҳолда «Зикр аҳлидан сўранг» ойномамизни йирикроқ тўплам сифатида қайта нашр этишга киришдик. Бунда, албатта, аввалги китобчаларимиздан фарқли бир қанча жиҳатлар бўлишини ҳам мулоҳаза қилдик. Масалан, аввалги китобчалар ён чўнтакда олиб юришга мўлжалланганлиги сабабли, оят ва ҳадисларнинг арабий матнини илова қилмаган эдик. Эндиги тўпламимизда эса оят ва ҳадисларнинг матнини тўлиқ келтириб, уларнинг шарҳига ҳам етарлича ўрин ажратилди.

Аввалги китобчалар долзарб саволларга тезкор жавоблар тарзида бўлганлиги учун, уларни маълум бобларга саралашнинг имкони йўқ эди. Мазкур тўпламда эса саволларни фиқҳий масалалар бўйича турли бобларга ажратиб, умумлаштириб бердик. Албатта, бунда бир масала бўйича саволларнинг такрорланиб келишининг олдини олиш ҳам мумкин бўлди. Қолаверса, китобхонларнинг ўзларини қизиқтирган мавзуъларни топишлари ҳам осонлашди.

Китобхонлардан келган саволларни иложи борича таҳрир қилмасдан ҳавола этиш фикримиз аввалги китобчаларимизда умумий ҳолатни англаб олишимизга ёрдам берган эди. Маълум бўлишича, кўпгина китобхонларимизнинг дийний, дунёвий ва ҳаттоки имловий саводлари ҳам ҳавас қиларли даражада эмас экан. Баъзан савол матнидан аниқ бир маънони англаб олиш қийин бўлган ҳолатлар ҳам учраб қоларди. Бошловчи намозхон ҳам билиши шарт бўлган жўнгина саволларни қайта-қайта сўрайвериш оддий ҳолга айланиб қолди. Баъзан эса, ғаразли мақсадларда берилган саволлар ҳам келиб турарди. 
Ушбу савол-жавобларнинг иложи борича давомий, барча учун хайрли ва фойдали ҳамда холис бўлишини кўзлаб, эндиги тўпламимизда саволларимизни маъно ва имло нуқтаи назаридан иложи борича яхшилаб таҳрир этишга ҳаракат қилдик. Бунда ушбу саволлар орқали ҳам китобхонларимизнинг умумий саводларини оширишни, хусусан, савол бериш одобини ўргатишни бош мақсад қилиб белгиладик. 
Турли сабабларга кўра аввалги китобчаларимизда қисқароқ жавоб берилган саволларга мазкур тўпламда кенгроқ, иложи борича батафсил жавоб беришга ҳаракат қилдик.

Айни пайтда, маълум бир мавзуъдаги такрорий саволларни умумлаштириб, ўша мавзуъга оид асосий далил-ҳужжатларни келтирган ҳолда, атрофлича жавоб беришни маъқул кўрдик. Ушбу мавзуъ бўйича берилиши мумкин бўлган яна бошқа саволларни ҳисобга олиб, баъзи жавобларга анчагина кенг ўрин ажратдик. 
Китобхонлар орасида турли тушунмовчиликлар ва ихтилофлар чиқмаслиги учун яна бир бор таъкидлаб айтамизки, ушбу тўпламдаги саволларга биз ўз фикримиздан келиб чиқиб эмас, балки шаръий масдарларга суянган ҳолда жавоб бериб, аниқ бир масала юзасидан шариатнинг ҳукмини илмимиз етган даражада баён этдик. Шу маънода аввалги китобчаларимиздаги баъзи савол-жавобларни қисқартириб, баъзиларини тўлатишга ва яна баъзиларига бир оз аниқлик киритишга ҳам тўғри келди. Шунинг учун, ушбу тўплам асосий манбаъ деб қаралиши лозимлигини алоҳида таъкидлаймиз.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Зикр аҳлидан сўранг» 1-қисм
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2021йил (2014, 2016, 2018, 2020)

Ҳажми: 400 бет
ISBN: 978-9943-7035-5-1
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилдаги 4395-рақамли тавсияси ила чоп этилган.


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:


МУНДАРИЖА


Иккинчи нашр муқаддимаси

Биринчи нашр муқаддимаси

Фатво

Фатво (жавобгарлик)

Илмсиз фатво бериш оқибати

Фатво кимдан сўралади?

Фатво сўраш одоблари

Диёримиздаги аҳвол

Янги режа


АҚОИД КИТОБИ

1-боб. Ислом, иймон, ғайб олами (метафизика) ҳамда қазо-қадар

«Доббатул арз» ҳақида

Шайтон ҳақида

Ҳорут ва морут ҳақида

Қиёмат ҳаққлигига ақлий далил

Дўзахда абадий қолиш масаласи

Ўзга сайёраликлар

«Ал-мийсоқ» ҳақида

Жисмоний камчилик бўлса

2-боб. Бошқа ақийдавий масалалар

Инсонни яратишдан мақсад

Даъват етмаган кишилар ҳақида

3-боб. Қуръон ва тафсир хусусида

Қуръон ўргатишга пул олиш мумкинми?

Қуръон ёдлаш

Қуръони Карим оятлари сони ҳақидаги ихтилофлар

4-боб. Зикр ва тасбеҳ

Истиғфорнинг фойдалари

Тасбеҳ ҳақида

5-боб. Фирқалар ва миллатлар

Аҳли китоблар ҳақида

6-боб. Кофирлик ва муртадлик

Ибн сино ва Ғаззолий

7-боб. Туморлар ва сеҳр

Тумор ҳақида


ИБОДАТ КИТОБИ

8-Боб. Тоҳарат ва поклик

Тишга пломба қўйиш

Ҳаром ва нажас

Таяммум ҳақида

Кўзи ожизнинг таяммуми

Масҳ тортиш ҳақида

Этикка масҳ тортиш

9-боб. Азон ва иқомат

10-боб. Намоз боби

Фарз ва суннат намозлари ораси ыандай бўлади?

Қибла ҳақида

Саждадаги дуо

Намозхон олдидан ўтиш

Қазо бўлган ибодатлар ҳақида

Қазо намозларни ўқиш ҳақида

Эгила олмайдиган кишининг намози

Намозхон спиртли атирни сепиши ҳақида

Витр намозининг вақти

11-боб. Жамоат намози

Имомнинг тоҳарати кетса

Имомлик ҳақида

Турли хоналарда иқтидо қилиш

12-боб. Намозни қаср қилиб ўқиш

Ватани аслий

13-боб. Жумъа намози

14-боб. Нафл намози

Асрнинг суннати ҳақида

Ишроқ намози ҳақида

Таҳийятул масжид

Нафл намоз вақтлари

15-боб. Масжидлар боби

16-боб. Жаноза ва маййит боби

Вафот этган одамга гувоҳлик

Садақанинг савоби етишига далил:

Жаноза намозида бошини кўтариш

Арвоҳга шам ёқиш

17-боб. Қабристон ва мақбаралар

Қабр устида тиловат ҳақида

Қабрлар зиёрати ҳақида

18-боб. Закот боби

Закотни яқин қариндошга бериш ҳақида

Отнинг закоти ҳақида

19-боб. Садақа хусусида

Бошқа дийндаги одамга эҳсон

20-боб. Қасам ва назрлар

21-боб. Рўза

Жумъа куни рўза тутиш

22-боб. Ҳаж ва умра

23-боб. Дуо ва дам хусусида

Мушкулкушод


МУОМАЛА КИТОБИ

24-боб. Олди-сотди

Музораба ҳақида

25-боб. Банк ва рибовий моллар

26-боб. Иш ва ишчилар

27-боб. Қарз олди-бердиси

Қарзни нотўғри ишлатиш

Эгаси ғойиб ҳақ тўғрисида

Қарз беришда пул қадри тушишини ҳисобга олиш

28-боб. Ҳадя ва ҳиба

29-боб. Мулк ва эгалик

Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида


ОИЛА ВА ТУРМУШ

30-боб. Никоҳ боби

Қариндошлар орасида никоҳ мумкинми?

Никоҳсиз турмуш ҳақида

31-боб. Эмизиш

Бошқа болани эмизиш

32-боб. Талоқ

Узоқ айрилиқ ила талоқ тушадими?

33-боб. Ҳулуъ ҳақида

Аёлнинг ҳам ажраш ҳаққи бор

34-боб. Идда ҳақида

35-боб. Насаб ва фарзанд боқиб олиш

Зинодан туғилган бола ва сунъий урчитиш

36-боб. Васиятлар боби


ТАЪҚИҚ ВА РУХСАТЛАР КИТОБИ

37-боб. Таомлар

«Е» моддаси ҳақида

«Fизо ва даводаги ҳаром қилинган ва нажас бўлган моддалар ҳақидаги қарор»

38-боб. Сўйишлар боби

39-боб. Либослар

Нега ипак эркакка ҳаром

40-боб. Маъсият

Гуноҳни бўйнига олиш

41-боб. Исм қўйиш

Исм ва лақаб ҳақида

Исм ўзгартириш ҳақида

42-боб. Ҳайвонга меҳр боби

Зараркунанда жонзотларни щлдирса бўладими?

43-боб. Аёлларга оид ҳукмлар

Аёлнинг овози авратми?

Маҳрам ҳақида

44-боб. Ўйинлар ва қимор

Ит уриштириш

45-боб. Расм ва тасвир

Расулуллоҳнинг суратлари борми?

46-боб. Ёзувчилик ва адабиёт

Умар Хайём рубоийлари

Китоблар ҳақида

47-боб. Ижтимоий алоқалар

Учрашувга кеч қолиш ҳақида

Салом бериш ҳақида

48-боб. Туш таъбири ҳақида


ТИБ КИТОБИ

49-боб. Даволаш

Оғир бемордан тиббий жиҳозни узиш ҳақида

50-боб. Ҳомила ва аборт

Ҳомилани олдириш ҳақида

Ҳомиладорликнинг олдини олиш

Туғуруқхонадаги ишлар


АХЛОҚ КИТОБИ

51-боб. Салом бериш ҳақида

Келин салом ҳақида

Севги ҳақида

52-боб. Тасаввуф ҳақида

Аллоҳга таваккал қилиш

53-боб. Яхшилик ва силаи раҳм

Ота-она ҳаққлари


ТУРЛИ МАВЗУЪЛАРДАГИ САВОЛЛАР

Ҳидоят аллоҳнинг ихтиёридадир

Сулҳ ҳақида

Абдуллоҳ ибн Убай ҳақида

Дорул аҳд

Дўстлашиш ҳақида

Ёмоннинг касофати

Шайтон васвасаси

Шайтон инсоннинг хаёлидан кечган нарсаларни биладими?

Тепки ҳақида

Ҳашаротларни ўлдирса, бўладими?
Иймонни мустаҳкамлаш масаласи

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 1-қисми
45 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 230
  • Вазни: 0.42кг
  • ISBN: 9789943577459
Сотилган сони: 730
Кўрилган сони: 149958
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.