Menu
Your Cart

«Ёлғон»

«Ёлғон»
«Ёлғон»
«Ёлғон»
«Ёлғон»

«Ёлғон» 

«Ёлғон» китоби разил сифатлардан бўлмиш ёлғон ҳақида бўлиб, унда ёлғоннинг гуноҳи кабира экани, ёлғон ишлатган кимса нафақат ўзига, балки бутун жамиятга зарар келтириши ҳақида сўз боради. Китоб бу ярамас иллатдан сақланишга, ростгўйликка чақиради.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2014, 2016, 2018, 2019 )
Ҳажми: 80 бет
ISBN: 978-9943-6463-9-1
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 28 сентябрдаги 4909-сонли хулосаси ила чоп этилган.

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:
 

     МУҚАДДИМА

     Бандаларини ёлғондан қайтарган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
     Умматларига ёлғон нималигини батафсил тушунтириб, унга йўл қўймаслик қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!
     Илоҳий таълимотлар бутун борлиқни яратган ва унда инсонни Ўз халифаси қилиб қўйган, ҳамма нарсани билувчи, мутлақ адолат эгаси бўлган Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингандир. 
     Аллоҳ барча нарсани, шу жумладан, Ўзи яратган борлиқда яшаётган инсонга нима муносиб келади-ю, нима муносиб келмайди – дақиқ-дақиқларигача яхши билади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таълимотлар шомил ва комилдир. 
Илоҳий-диний таълимотлар содир этилган бирон-бир жиноят инсонга маълум бўлмай қолганида ҳам, оламларнинг Робби – буюк Аллоҳ бандаларнинг энг нозик ишларини ҳам билиб туришини, қилинган заррача жиноятининг жазосини бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда албатта олишини қаттиқ таъкидлайди.
     Исломий тушунчаларга кўра, маънавий жиноятлар моддий жиноятларга нисбатан янада хатарлироқ бўлади. Яна бир бор таъкидлаймизки, айнан маънавий жиноятлар моддий жиноятларнинг содир бўлишига сабабчидир. 
    Ислом таълимотларига кўра, балоғатга етган ҳар бир инсоннинг барча маънавий жиноятлари, жумладан, заррача ёлғони ҳам жазосиз қолмайди. Ҳар бир ёлғони номаи аъмолига ёзиб борилади ва улар учун қиёмат куни жазосини албатта олади. Ёлғончи Аллоҳнинг душмани ҳисобланади ва қиёматда энг оғир азоблар ила жазоланади.
     Умуман олганда, озгина бўлса-да, Аллоҳга иймони мавжуд, қиёматдан умиди бор инсонлардан ташкил топган жамиятда заррача ёлғонга ўрин қолмайди. 
     Шунингдек, бундай жамиятнинг каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою уламо, камбағалу амалдорлари ҳам ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиладилар. 
     Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.
   Келгуси ожизона сатрларда ушбу разил маънавий жиноят – ёлғон ҳақида қўлдан келганича сўз юритиш ниятидамиз. Мақсад, халқимиз ичида ушбу офат ҳақидаги тушунчани ойдинлаштириш, унинг таҳликали оқибатларидан жамиятимизни поклаш ва яхшиликнинг кўпайишига ҳисса қўшишдир.


Муқаддима

Ёлғоннинг таърифи
Ёлғоннинг сабаблари
Ёлғоннинг турлари
Ёлғоннинг ҳукми
Билимсиз фатво бериш ва билганини 
яшириб, бошқа гапни айтиш энг катта ёлғондир
Ёлғон ибодатларга футур етказади
Ёлғон – гуноҳи кабирадир
Ёлғон – Аллоҳнинг ҳузурида «каззоб» 
деб ёзилиш сабабидир
Фолбинлар – ёлғончилар
Эшитганини суриштирмай гапирган ёлғончидир
Ёлғонни ҳадис деган дўзахидир
Қасамидан тонган ўта ёлғончидир
Кўрмаган тушини «кўрдим»,  деган ёлғончидир
Ёлғон энг ёмон хулқдир
Ёлғон ризқни камайтиради
Одамларни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириш мумкин эмас
Ёлғон туфайли қалбни моғор босади
Ёлғоннинг сассиғидан фаришта қочади
Ёлғонни тарк қилиш буюк фазилатдир
Ёлғоннинг бошқа турлари
Ёлғонга уч ҳолатда рухсат бор
Гапни буриб гапиришга рухсат бор
Нима қилмоқ керак?
Фойдаланилган адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ёлғон»
14 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 227
  • Вазни: 0.08кг
  • ISBN: 9789943646391
Сотилган сони: 1492
Кўрилган сони: 109885
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.