Menu
Your Cart

«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)

«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)

«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)

Ушбу суратли қўлланма умра сафарига тайёргарлик кўраётганларда жонли тасаввур ҳосил қилиш учун мўлжалланган.
Китоб уч бўлимдан иборат бўлиб, аввалги иккитасида умра сафари, ибодати, зикру дуолари, масжид, хусусан, икки Ҳарамда юриш-туриш одоблари, қонун-қоидалари содда ва тартибли тарзда, оммабоп услубда баён қилинган. Учинчи бўлимда эса Мадина ва Маккадаги «маълам» – тарихий жой, ёдгорлик, зиёратгоҳлар ҳақида тарихий-қомусий маълумотлар, кўргазмали суратлар, хариталар тақдим этилган.
Китобга «Жаноза ўқиш тартиби», «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шакл-шамоиллари», «Ухуд ғазотининг қисқача баёни», «Омонатни етказиш вожибдир», «Ҳаж ва умранинг қабул бўлиш аломатлари» каби мақолалар ҳам киритилган.
Умид қиламизки, ушбу қўлланма билан танишиб чиққан ўқувчиларда умра сафари, ибодати, бориладиган шаҳарлар, манзиллар, масжидлар, икки Ҳарам ва у жойларда қилинадиган амаллар ҳақида жонли тасаввур ҳосил бўлади, иншааллоҳ.

Муаллиф: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Hilol-Nashr»
Сана: 2026 йил
Ҳажми: 208 бет
ISBN: 978-9910-619-98-4
Ўлчами: 15x22 см (60×90 1/16)
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03-07/2865-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


МУНДАРИЖА

Сўзбоши
Муаллифдан
1-БЎЛИМ
Умра сафари
Умра сафарига тайёргарлик
Аэропортга
Учоқда
Учиш йўли ва масофаси
Сафарда намоз
Нима учун аввал Мадинага борилади?
Мадина аэропорти
Меҳмонхонада
Масжиди набавийга кириш
Пайғамбаримизнинг қабрларини зиёрат қилиш
Пайғамбаримизга салом бериш
Жаноза ўқиш тартиби
Равзага кириш
Бақиъ қабристонини зиёрат қилиш
Бошқа зиёратлар
Ухуд тоғи
Кубо масжиди
Қиблатайн масжиди
Маккага кетишдан олдин
2-БЎЛИМ
Маккага кетишга тайёргарлик
Мийкот
Мийқотлар
Эҳром намози
Талбия
Макка сари
Меҳмонхонага жойлашиш
Масжиди ҳаромга бориш
Тавоф
Тавоф намози
Замзам ичиш
Саъй
Соч олдириш
Муҳим тавсиялар
Зиёратлар
Мултазам
Ҳатиймда намоз ўқиш
Нафл умра ёки бадал умра
3-БЎЛИМ
Маъламлар
Ep
Дунё харитаси
Ўзбекистон ва Арабистон
Ўзбекистон Республикаси
Ўзбекистон халқаро аэропортлари
Саудия Арабистони
Мадинаи мунаввара
Масжиди набавий
Масжиди набавийнинг фазилатлари
Масжиди набавий одобларидан
Масжиди набавийнинг қурилиш ва кенгайтирилиш тарихи
Масжиди набавий эшиклари
Пайғамбаримиз ва чорёрлар
давридаги Масжиди набавий ҳудуди
Пайғамбаримиз, Абу Бакр ва Умар қабрлари
Хужраи саодат
Пайғамбаримизнинг шакл-шамоиллари
Омонатни етказиш вожиб
Яшил гумбаз
Яшил гумбаз устидаги туйнук
Равзаи шариф
Равзанинг фазилатлари
Пайғамбаримиз минбарларининг аҳамияти
Пайғамбаримиз минбарларининг тарихи
Меҳроби шариф
Бақиъ қабристони
Бану соида гузари
Ухуд
Ухуд тоғи
Ухуд тоғига боғлиқ ҳадислар
Ухуд ғазоти
Камончилар тепалиги
уҳуд шаҳидлари ҳақида
«Ухуд шаҳидлари» қабристони
«Шаҳидлар саййиди» масжиди
Кубо масжиди
Кубо масжидининг ҳозирги ҳолати
Кубо масжиди тарихи
Қубо масжидида намоз ўқиш фазилати 
Масжиди қиблатайн
Номланиш тарихи
Курилиш ва кенгайтирилиш тарихи
Зул-хулайфа
Масжид тарихи
Зул-ҳулайфа масжиди
Макка шаҳри
Масжиди Ҳаром
Масжиди Ҳаром (қурилиш, таъмирлаш ва кенгайтириш тарихи)
Каъба
Каъбанинг ичи
Макканинг ҳарам ҳудуди
Ҳарам чегарасининг белгиси
Мино худуди
Жамарот
Муздалифа
Арафот
Арафот худудининг маркази
Раҳмат тоғи
Ҳиро тоғи
Ҳиро ғори жойлашган чўққи
Ҳиро ғори
Савр тоғи
Савр ғори жойлашган чўққи
Савр ғори
Абу Қубайс тоғи
Пайғамбаримиз таваллуд топган уй
Кутубхонанинг ички кўриниши
«Муъалло» қабристони
Хадийжа онамизнинг қабрлари
Жидда шаҳри
Жидда аэропорти
Ҳаж ва умранинг қабул бўлиш аломатлари 
Фойдаланилган манба ва адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)
55 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6920
  • Вазни: 0.31кг
  • ISBN: 978-9910-619-98-4
Сотилган сони: 22
Кўрилган сони: 1523