Menu
Your Cart

«Start-Up пуфагидаги миллионлар»

«Start-Up пуфагидаги миллионлар»
«Start-Up пуфагидаги миллионлар»
Янги
«Start-Up пуфагидаги миллионлар»
«Start-Up пуфагидаги миллионлар»

«Start-Up пуфагидаги миллионлар»
(Ҳар бир дастурчи ва бизнесмен ўқиши шарт бўлган қўлланма)


Муаллифдан
Сўнгги ўн йил давомида аввал блог юритдим, кейин ёзувчилик қилиб, роман ва охирги пайтларда телекўрсатувлар учун технология соҳасига оид сатиралар ёздим. Аммо тўқима ҳикояларимнинг ҳеч бирини «HubSpot» номли дастурлар ишлаб чиқарувчи компанияга ишга келганимда содир бўлган ҳақиқий, ақлбовар қилмас ҳодисаларга солиштириб бўлмайди. Бу китоб сатира эмас, балки компаниядаги фаолиятим хроникасидир. «Дисруптед»да ҳамма ҳодисалар ҳаётий. Китобда баъзи шахслар исми аслича қолдирилди, баъзилари эса ўзгартирилди. Бир неча амалдаги ва собиқ «HubSpot»ликлар суҳбатларимиз ёзиб олинмаслик шарти билан китоб учун интервью беришга рози бўлди. Баъзилар мен билан гаплашишдан қўрқди. Ўшанда уларнинг қўрқуви аҳмоқликдек туюлганди. Аммо кейинчалик, улар бехизга қўрқмагани маълум бўлди. Атамаларга келсак, «Силикон водийси» атамасидан фойдаланганда мен ҳақиқий географик минтақани — асл технология компаниялари қурилган Сан-Франциско ва Сан-Хосе ўртасидаги олтмиш миллик яриморолни назарда тутмадим. Аслида, Голливуд ёки Уолл-Стрит сингари, Силикон водийси Лос-Анжелес, Сиэтл, Лондон, Нью-Йорк, Бостон ва бошқа сон-саноқсиз ҳудудларда, шунингдек, Сан-Франциско кўрфазида мавжуд саноат учун метафорик ном сифатида қўлланилди. «Пуфак» атамасидан нафақат баъзи технологик start-up’ларнинг ақл бовар қилмас баҳолашида қўлланиладиган иқтисодий пуфакча маъносида, балки технология компаниялари ичида ишлайдиган чин ихлосли, ўз доирасида яшайдиган, яъни ўзига ишонч ва ҳурмати тўлиб тошган, танқидга чидамсиз, ҳақиқатга қарши эмланган, ташқи дунёга қанчалик кулгили кўринишидан бехабар инсонлар назарда тутилган. Мен 2013 йил апрелдан 2014 йил декабригача ишлаган «HubSpot» бу пуфакнинг бир қисми эди. 2014 йил октябрда компания IPO (Initial Public Offering) дастлабки оммавий акциялар таклифини муваффақиятли ўтказди ва ҳозирда унинг бозордаги қиймати қарийб 2 миллиард долларни ташкил этади. Аммо бу китоб «HubSpot»дан кўра кўпроқ нарса ҳақида. Яъни ўзингизни қайта кашф қилиш ва эллик ёшингизда карьерангизни янгидан бошлаш хусусида сўз юритади. Яна бу ҳикоя, кекса ишчиларга нисбатан ноҳақлик қилаётган компаниялар фаолиятидан сўзлайди. Силикон водийсида афсоналар ва бахшилик кенг тарқалган. Мен ушбу китобни «якка шоҳли» start-up нигоҳи билан ҳаётни янада ҳаққоний кўрсатишни ҳамда қаҳрамон тадбиркорлар ҳақидаги машҳур мифологияни парчалашни хоҳлаганим учун ёздим. «HubSpot» раҳбарлари қаҳрамонлар эмас, балки сеҳрли трансформация технологиялар ҳақида яхшигина ҳикоя тўқиб ва ҳали ҳеч қачон фойда келтирмаган компаниянинг акцияларини сотиш орқали бойиб кетган маркетинг товламачилари ва савдо тўплами, холос. Китобда баъзан оғриқли, баъзан камтарона ўз-ўзини англаш саргузаштим ёритилган, чунки дастурий таъминот start-up’ида журналистдан маркетинг мутахассисига айланишга уриниб кўрганман. Умид қиламанки, ҳикоям технология саноати вақтинча ақлдан озган ва яхшими-ёмонми буни бошдан кечирган давридаги start-up’нинг ички ҳаётига, кеч бўлса-да, саҳна ортидан қарашни таклиф қилади. 

МуаллифДэн Лайонс
Таржимон: Зулайҳо Каримова
Нашриёт: «Bukhara books» нашриёти
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 400 бет
ISBN: 978-9910-8120-2-6
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Дэн Лайонс (Dan Lyons) – машҳур америкалик ёзувчи, журналист ва сценарист бўлиб, технология ва медиа соҳаларига оид асарлар билан танилган. Унинг ижоди, асосан, замонавий иш муҳити, технологиялар ва уларнинг одамлар ҳаётига таъсирига бағишланган. Дэн Лайонс 1960 йилда АҚШда туғилган. У журналистика соҳасида катта тажрибага эга бўлиб, «Newsweek» ва «Forbes» каби нашрларда ишлаган. Лайонснинг омма орасида кенг танилиши унинг юморга ва танқидий чиқишлари билан боғлиқ. У бир неча йил мобайнида «Fake Steve Jobs» блогини юритиб, унда «Apple» компанияси асосчиси Стив Жобснинг ҳаёти ва технология оламидаги воқеаларга юморли ёндашувини кўрсатиб берган.


«Disrupted: My Misadventure in the Start-Up Bubble» (2016)


Бу китобда Лайонс стартаплар оламидаги тажрибаси ҳақида ҳикоя қилади. У «HubSpot» номли компанияда ишлаб, замонавий стартапларнинг чуқурроқ ва баъзан қизиқарли бўлмаган томонларини очиб беради. Китоб юмор ва танқидга бой бўлиб, замонавий иш муҳитидаги айрим нуқсончиликларни очиқ-ойдин қилади. «New York Times» бестселлерлари рўйхатидан жой олган. Китоб «Силикон водийси» ҳақида ёзилган энг яхши асар деб таърифланган. Уқувчи замонавий технологик стартаплар дунёсини ақлдан оздирувчи оламга тушиб қолади. Муаллиф замонавий стартапларнинг ишлаш тамойилларини ёритиб беради ва улардаги адолатсизликларни фош этади.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Start-Up пуфагидаги миллионлар»
84 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6550
  • Вазни: 0.43кг
  • ISBN: 9789910812026
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 48