Menu
Your Cart

«Риторика. Нотиқлик санъати»

«Риторика. Нотиқлик санъати»
Янги

«Риторика. Нотиқлик санъати»

Сўз инсоннинг энг кучли қуроли деган эди машҳур файласуф Аристотел. Инсондаги ҳеч бир нарса сўзчалик кучли таъсир кучига эга эмас. Сўз бўлганда ҳам ҳар қандай сўз эмас, балки бадиий, адабий тил меъёрларига амал қилган сўзлар уни маҳорат билан гўзал тарзда етказиб берувчи нотиқ тилида дунёдаги энг даҳшатли техник қуролдан ҳам катта кучга эга бўлади. Инсонларнинг фикрларини ўзгартириш, уларнинг қалбига осонликча йўл топиш учун нотиқ бўлиш кифоя.

Ушбу китоб орқали нотиқлик санъатининг сиру асрорларидан бохабар бўласиз. Унда омма қаршисида нутқ сўзлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, кийиниш маданиятидан тортиб ўзини қандай тутишгача бўлган билимлар акс этган. Китоб ўз нутқини ривожлантириш истагида бўлганлар, журналистика соҳаси вакиллари, қолаверса, жамиятнинг барча қатлами учун умумий ва фойдадан холи эмас. Қайси соҳа вакили бўлишингиздан қатъи назар ҳозир қўлингизда ушбу китоб бор бўлса, демак, сиз муваффақият сари илк қадам ташладингиз. Жамиятда ўрнингизни мустаҳкамлаш, Юксак марраларни эгаллаш истагингиз бўлса, "Риторика" китоби доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Омад!

Муаллиф: Летушина Ирина
Таржимон: Гулзода Сафарова
Нашриёт:
«Yosh kuch»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-7085-8-7
Бичими: 84×108 1/32
Ўлчами: 13x20 см
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа


Кириш

Биринчи боб. Риторика тушунчаси ҳақида

Иккинчи боб. Спикер ҳаракатларининг тингловчилар

томонидан идрок этилиши

Учинчи боб. Нутқ олди тайёргарлик

Тўртинчи боб. Омма қаршисига чиқиш композицияси

Бешинчи боб. Нутқнинг асосий қисми

Олтинчи боб. Тақдимот услуби ва тили

Еттинчи боб. Ҳар хил турдаги нутқ

Саккизинчи боб. Аудитория турлари

Тўққизинчи боб. Мунозара техникаси 

Ўнинчи боб. Нутқ фаолиятини баҳолаш

Иловалар. Вазифалар жавоби

Глоссарий (луғатлар)

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Риторика. Нотиқлик санъати»
30 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6244
  • Вазни: 0.21кг
  • ISBN: 9789943708587
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 74