kitoblardunyosi.uz саҳифасидан китоб ва аудио-видео дискларни сотиб олиш
Ушбу мақолада онлайн харид қилиш қўлланмаси келтирилган. Шунингдек Сиз қуйидаги ҳавола орқали видео қўлланмани ҳам кўришингиз мумкин:
Онлайн буюртма бериш видео қўлланмаси
Tas-IX дан кўриш
kitoblardunyosi.uz саҳифасида интернет орқали китоб ва медиа-маҳсулотларни сотиб олиб, уларни почтадан бандерол орқали қабул қилиб олиш имконияти мавжуд.
Саҳифамиздан керакли маҳсулотларни танлаш учун китоб ва дисклар бўлимларига киринг ёки излаш тизимига керакли маҳсулот номини киритинг. Харид қилишни истаган маҳсулотни "Саватчага қўшиш" тугмаси орқали саватчангизга қўшиб қўясиз.
1. Тавсия ёзиш – ўз мулоҳазаларингизни ёзишингиз мумкин;
2. Маҳсулот коди – саҳифадаги маҳсулотларнинг махсус рақами;
3. Сотувда: мавжуд/йўқ – сотувда бор ёки йўқ;
4. Ададини қўшиш ёки камайтириш;
5. Маҳсулотни харид саватчасига қўшиш;
6. Танланганларимга қўшиш – келгуси харидлар рўйхатига қўшиш; Солиштириш учун қўшиш – бир маҳсулотни бошқаси билан солиштириш.
Керакли маҳсулотларни танлаб бўлгандан сўнг саҳифамизнинг юқори ўнг тарафидаги "Саватча"га кириб харидни амалга ошириш керак.
Харид саватчасидаги маҳсулотлар ададини ўзгартириш ёки ўчириб ташлаш мумкин. Бунинг учун “Саватчани кўриш” га босинг.
"Харид қилиш" тугмасини босиб “Харид қилиш” саҳифасига ўтасиз.
Агар танлаган маҳсулотингиз олдида *** белгиси бўлса, бу маҳсулотлар сотувда йўқ ёки Сиз белгилаган ададда мавжуд эмас.
1-босқичда истасангиз рўйхатдан ўтиб ёки меҳмон сифатида "рўйхатдан ўтмасдан" харид қилишни танлайсиз, рўйхатдан ўтган бўлсангиз e-mail ва паролни киритиб “Давом этиш” тугмасини босасиз. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчи ҳар сафар маълумотларни киритиши шарт бўлмайди.
2 ва 3-босқичларда умумий маълумотларни киритасиз. * белгили жойларни тўлдириш шарт.
* Почта индексини тўғри киритаётганингизга амин бўлинг. Почта индексингизни pochta.uz веб сайти ҳамда 1009 қисқа рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.
2-босқичда “Менинг тўлов ва етказиб бериш манзилларим бир хил” деган жойга √ белгисини қўйсангиз, 3-босқич автомат тўлдирилади.
4-босқичда буюртмангизни етказиб бериш турини танлайсиз ва “Давом этиш”ни босасиз. Ҳозирда икки хил етказиб бериш тури мавжуд:
- Ўзбекистон почтаси орқали;
- Бош дўкондан олиб кетиш.
Батафсил маълумот учун: Етказиб бериш
5-босқичда тўлов турини танлаб, тартиб ва қоидаларга розилик билдириб, “Давом этиш” тугмасини босасиз. Хозирда u-pay.uz, click.uz, payme.uz, woywo.uz ёки mbank.uz тўлов турлари ҳамда чет элдан харид қилувчилар учун Visa/MasterCard/UnionPay ҳалқаро тўлов турлари орқали харидни амалга ошириш мумкин.
6-босқичда буюртмани тасдиқлаш бўлимида танланган тўлов тури орқали тўлаш тугмасини босасиз.
Шундан сўнг Сиз автоматик равишда ўзингиз танлаган тўлов тури саҳифасига ўтасиз. У ердан тўловни амалга оширасиз. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг, Сизнинг электрон манзилингизга буюртмангиз қабул қилингани ҳақида мактуб келади.
Саҳифа маъмурияти буюртма тўловини тасдиқлаб олгандан сўнг буюртмаларни почта хизматига топширади ва бу ҳақда Сизга электрон мактуб юборади.
Тўлов тасдиқлангандан сўнг 3 иш куни ичида почта бўлимига етказилади.
Маҳсулотлар олувчи имзосини талаб қиладиган махсус бандерол орқали юборилади. Бандерол Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб 3-10 кун ичида етказиб берилади.
Саҳифамиздан рўйхатдан ўтиш ва тўловларни амалга ошириш ва бошқа техник масалалар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
info@hilolnashr.uz ёки +99871 217 5999