«Таҳовий матнлари таржима ва шарҳи»
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабларининг ақида асослари
Муҳаддислардан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Насоий ва Имом Доримийлар ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бир чизиқ чизиб кўрсатиб:» «Бу Аллоҳнинг йўлидир» ,дедилар. Сўнгра у зот унинг ўнг томонидан, чап томонидан чизиқлар чиздиларда: «Булар - турли йўллар, ҳар бир йўлда унга чақириб турувчи шайтон бор», дедилар» (Мишкатул-Масобиҳ, (1-китоб) «Иймон» боби, 160-ҳадис).
Муаллиф: Абдулҳамид Зайриев
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 264 бет
ISBN: 978-9943-12-709-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2022 йил 26 сентябрдаги 03-07/7326-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
Мундарижа
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
Аллоҳ таолога иймон келтириш
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига иймон келтириш
Қуръони каримга иймон келтириш
Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатиш иймондан ажратиши ҳақида
Аллоҳни кўриш ҳақдир
Исро ва Меърожга иймон келтириш
Ҳавз, шафоат ва мийсоққа иймон келтириш
Аллоҳнинг (азалий) илмига иймон келтириш
Амаллар хотималарига қараб бўлиши
Қазо ва қадарга иймон келтириш
Арш ва Курсига иймон келтириш
Фаришталарга, пайғамбарларга ва самовий китобларга иймон келтириш
Аллоҳ азза ва жалланинг зоти ҳақида чуқур кетиш, Унинг динида ва Қуронида талашиб-тортишиш ҳаромлиги
Ҳавориж ва жаҳмийяга раддия
Иймоннинг таърифи
Мўминлардан кабира гуноҳ қилганлар дўзахда абадий қолмайдилар
Аҳли сунна вал-жамоага эргашиш
Ҳаж ва жидду жаҳднинг то қиёматгача фарзлиги
Фаришталарга ва барзахга иймон келтириш
Қиёмат кунига ва ундаги (бўладиган Даҳшатли) ҳолатларга иймон келтириш
Жаннат ва дўзахга иймон келтириш
Бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратиши, бандалар эса (шу яратилган амалларни) касб қилишлари
Тоқат қилинадиган нарсага буюрилиш
Аллоҳ ғаний (беҳожат); бизлар эса унга муҳтождирмиз
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўриш
Пайғамбарлар авлиёлардан устундир
Қиёмат аломатларига иймон келтириш
Коҳинлар ва фолбинларни тасдиқлаш жоиз эмас
Жамоат ва фирқаланиш ўртасидаги фарқ
Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳақ дин – Исломдир
Хотима
Мунтазам ўқиб юриш тавсия этилган Дуо ва зикрлар
Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати
Муаллифнинг нашр этган китоблари
- Stock: Мавжуд
- Код: 4332
- Вазни: 0.27кг
- ISBN: 9789943127098