Menu
Your Cart

«Марваридлар шодаси»

«Марваридлар шодаси»
Тез кунда

«Марваридлар шодаси»
(Аёлларга хос нозик масалаларга оид қоидалар)

Муҳтарама опа-сингиллар! Қўлингиздаги мазкур китоб урдунлик машҳур устоз, ҳанафий фиқҳининг забардаст олими доктор Салоҳ Абул Ҳож Ҳанафий ҳазратларининг қаламига мансуб «Акаа-лилул-маас фии қовааъидил-ҳайзи ван-нифаас» («Ҳайз ва нифос қоидаларига оид олмос тожлар») номли китобнинг ўзбек тилидаги таржимасидир. Бу асар «Хадичаи Кубро» ўрта махсус ислом таълим муассасасининг тажрибали, малакали ўқитувчилари томонидан таржима қилинди.

Бугунги кунда аёллар орасида тарқалган бидъат-хурофотларнинг сабаби диний-маърифий саводсизлик экани барчамизга маълум. Афсуски, шариатимизнинг аёлларга хос бўлган, билиш фарзи айн бўлган аҳкомларини билмаслик нафақат оилада, балки бутун жамиятда жиддий муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Ана шундай энг муҳим масалалардан бири аёлларга хос поклик масаласидир. Зеро, муқаддас динимиз покликка асосланган. Шу боис инсондан нафақат жисмоний, балки маънавий покликни талаб қиладиган Ислом динида жисмоний поклик масалалари доим энг биринчи навбатда ўрганилади ва ўргатилади. Қолаверса, ҳайз ва нифос масаласи фақат аёллар эмас, балки эркаклар ҳам албатта билиши шарт бўлган илмдир, буни билиш ёшу қарига, айниқса, оила қуришга тайёрланаётган йигит-қизларимизга фарзи айндир. Аёлларнинг хайз ва нифосга тегишли илмларни билиб, унга қатъий амал қилишлари ибодат даражасидаги муҳим масала экан, мазкур китобнинг ёзилиши ва унинг ўзбек китобхонлар учун таржима қилиниши айни муддаодир, нур устига нурдир.

Китобда ҳайз ва нифос масаласига оид энг муҳим қоидалар баён қилиниб, сўнг уларга тегишли фатволар берилган, китоб охирида эса мавзу доирасида савол- жавоблар келтирилган. Эр-хотинлик муносабатлари, баркамол авлод тарбияси сизу биз аёлларнинг бу илмни чуқур били-шимиз ва унга амал қилишимизга боғлиқ экан, мазкур рисола бу борада барчамизни икки дунё саодатига эриштирувчи манфаатли илм манбаи бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.


Нозима Ибрагимова

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори


Муаллиф: Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳож
Масуъл муҳаррир: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Таржимонлар: М.Нигматова, М.Аҳмедова, М.Маҳаматханова, Ш.Ураимова  
Нашриёт:
«Hilol nashr»
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 128 бет
ISBN: 978-9910-719-64-6
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 1 майдаги 03-07/2544-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Мундарижа


Сўзбоши


БИРИНЧИ ФАСЛ


Биринчи боб

Биринчи қисм. Ҳайз ва нифос қоидалари

Иккинчи қисм. Соғломлик жиҳатидан қонларнинг турлари

Учинчи қисм. Покликнинг турлари

Тўртинчи қисм. Аёлларнинг ҳайздаги ҳолатлари


Иккинчи боб

Ҳайз ва нифос қоидалари

Биринчи қисм. Ҳайз ва нифоснинг асосий қоидалари

Иккинчи қисм. Ҳайз ва нифосга тегишли қоидалар


Учинчи боб

Ҳайз ва нифос ҳукмлари


Тўртинчи боб

Истихоза ва узрнинг қоидалари ҳамда унинг ҳукмлари

Биринчи қисм. Истиҳоза ва узр соҳибига оид қоидалар

Иккинчи қисм. Истиҳозали аёл ва соҳиби узрнинг ҳукмлари


ИККИНЧИ ФАСЛ

Ҳайз, нифос ва истиҳозага оид фатволарнинг амалий татбиқоти ҳақида.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Марваридлар шодаси»
24 000 сўм
  • Stock: Тез кунда
  • Код: 5026
  • Вазни: 0.13кг
  • ISBN: 9789910719646
Сотилган сони: 450
Кўрилган сони: 7238
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.