Янги
«Мабдаъул кироат» (1-2-3-қисм)
Санъатуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли Бекпўлат ҳақида
Атоқли татар-турк олими, кўплаб асарлар муаллифи Санъ-атуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли Бекпўлат 1885 йили таваллуд топган. 1894-1905 йилларда Уфадаги Хусайния мадрасасида, ке-йинчалик эса Қоҳирадаги машхур ал-Азҳар дорилфунунида таҳсил олган. Ўн тўққизинчи асрнинг улуғ маърифатпарварлари ва диний арбобларидан бўлган Санъатуллоҳ Бекпўлат Хусайния мадрасаси ва бошқа билим даргоҳларида араб тили ҳамда Ислом тарихидан кўп йиллар сабоқ берди. Кейинчалик ҳукмдорлар таъқибига учраб, Ўрта Осиёга кетишга мажбур бўлади. Муҳожирликда ўзбек, қирғиз, қозоқ, уйғур, тожик тилларини мукаммал эгаллайди. 1928 йилдан Татаристоннинг Қозон шаҳрида яшаб, фаолият олиб боради.Санъатуллоҳ Бекпўлат дарс бериш билан бирга илмий-ижодий фаолиятини ҳам тўхтатмади. Унинг «Шарқ тарихи», «Тўрт халифа», «Ҳазрати Муҳаммад», «Мабдаус сарф», «Мабдаун наҳв» каби дарсликлари узоқ йиллар илм-маърифатга хизмат қилди ва ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотмаган.
Машҳур аллома, моҳир педагог Санъатуллоҳ Бекпўлат 1954 йили Татаристоннинг Қозон шаҳрида вафот этди.
Муаллиф: Бекпўлат Санъатуллох
Нашриёт: «Hilol-Nashr»
Сана: 2026 йил
Ҳажми: 344 бет
ISBN: 978-9910-273-36-0
Ўлчами: 15x22 см (60×90 1/16)
Муқоваси: юмшоқ
«Мабдаъул кироат» номли ушбу ўқув қўлланма диний мазмундаги материаллар туркумига кирмайди. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2026 йил 16 апрелдаги 03-07/3288-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.
«Мабдаъул кироат» (1-2-3-қисм)
55 000 сўм
- Stock: Сотувда бор
- Код: 7325
- Вазни: 0.39кг
- ISBN: 9789943628991
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 58