Menu
Your Cart

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»
«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»
«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»
«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» деб номланган китоблари.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бандаларини қарзи ҳасан беришга ундаган Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига ва жамолига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
Қарз муомаласини гўзал равишда олиб боришни ўргатган зот, Аллоҳ таолонинг охирги набийси Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар бўлсин!
Қарз масаласи азал-азалдан, доимий равишда кишиларнинг бошини қотириб келаётгани масалалардан бири эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Бу масалада мусулмон киши ўзини қандай тутиши лозимлиги хусусидаги ҳукмларни керагича ўрганиш ҳар бир мусулмон учун жуда ҳам зарурдир. Зотан, инсон ким бўлишидан қатъи назар, ҳаёти давомида қарз муомаласига дуч келиши турган гап: кимдир қарз олади, кимдир қарз беради. Қарз олган ҳам, қарз берган ҳам, қарзга гувоҳ бўлган ҳам бу иш бўйича мавжуд шаръий таълимотларни, қарзнинг шариатдаги ҳукмларини билиши лозим.
Қарз масаласи турли сабабларга кўра бугунги кунимизнинг долзарб масалаларидан бирига айланиб қолди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Аввалги тузум даврида кишиларнинг иқтисодий фаолияти қатъий чегараланган, хусусий мулкчилик деярли ман қилинган эди. Шу сабабли қарз масаласи ҳам чегараланган, одамлар бу муаммога ҳозиргичалик дуч келишмасди. Янги шароитда кўпчиликда осон йўл билан тезроқ ва кўпроқ бойлик орттириш истаги авж олди. Уларнинг хаёли бу мақсадга эришишнинг энг осон йўли қарз олиб, тижорат қилиш ёки бирор тадбиркорлик билан шуғулланиш, деган фикр билан банд бўлди. Одамлар «Фалон миқдорда қарз олиб, уни бир марта «айлантирсам», бунча фойда кўраман, икки марта «айлантирсам», мана бунча бўлади», қабилидаги ҳисоб-китобларни қилишга тушдилар. Ҳар ким қилмоқчи бўлган ишини яхши биладими-йўқми, ўзига, ҳозирги шароитга тўғри келадими-йўқми, барибир, натижаси албатта зўр бўлади, деган хаёл билан ҳаракат бошлади. Кўпроқ «Фалончи-пистончилар бунча қарз олиб, четдан мол олиб келиб сотган экан, бунча фойда кўрибди, мен ҳам шундай қилмоқчиман», қабилида иш кўриш авж олди. Фалончининг ота-бобоси бу ишнинг усталари бўлгани, у мазкур ишни улардан ўрганиб ўзлаштириб олгани ҳақида ўйлаш уларнинг хаёлига ҳам кириб-чиқмасди.
Чуқур ўйламай, шошилиб қилинган ана шундай ишлар оқибатида «тадбиркорлар» орасида ишни эплай олмай, қарзга ботиб қолиш ҳоллари аста-секин кўпая борди. Кишилар ўртасида бу борада келишмовчиликлар, тортишувлар, уруш-жанжаллар пайдо бўла бошлади. Қарз берганлар берган қарзларини қайтариб олиш қийин бўлаётганидан, қарз олганлар эса «ҳисоблагич айланиб» турганидан тинмай шикоят қилишарди. Бора-бора қарз олганидан тонаётганлар ва қарзни қайтариб олиш учун одатдан ташқари чора-тадбирлар кўраётганлар ҳақида гаплар урчий бошлади.
Одатдагидек, қилар ишни қилиб қўйганидан, кўза синиб, сув тўкилганидан кейин муллаларга мурожаат қилиш ҳам бошланиб кетди. Қарз олиб, қарз бераётганларида шариат ҳам, аҳли илм ҳам ёдига келмаган кишилар бошларига иш тушганидан кейин муаммони ҳал қилиш учун шариатнинг ҳукмини, аҳли илмнинг аралашувини истаб қолишарди.
Бу ҳолат домлаларни ҳам қарз ва унга боғлиқ масалалар бўйича китоб титишга, сўраб-суриштиришга мажбурлади. Аввал бу каби масалалар кам бўлганидан уламолар ҳам улар ҳақида чуқур таҳлил қилинган жавобларни тайёр ҳолда топиш ишида бир мунча қийналишлари турган гап эди. Энг қийини, шариат таълимотларига амал қилмасдан олиб борилган молиявий муомалаларда пайдо бўлган муаммоларни шариат ҳукми бўйича ҳал қилиш керак бўларди. Мазкур масалаларнинг деярли барчасида «Агар аввалдан сўраб, шариат бўйича иш тутганингизда, бу ҳолга тушилмасди», деган гаплар бўлар эди. Мисол учун, икки тарафнинг гапи бир-бирига тўғри келмай қолганда, «Орангизда бўлган қарз муомаласини ёзиб қўйганмисизлар?» деб сўралса, иккиси ҳам «Йўқ», деган жавобни берарди. «Гувоҳлар борми?» деган саволга ҳам худди шу жавоб олинарди...
Қарз борасидаги машмашалар ҳозирги кунимизда ҳам давом этмоқда. Энг ёмони, қарз бериш имкони бор кишилар бўлиб ўтган ҳодисалардан кейин бировга қарз беришга ботина олмай қолишди. Қарздорларнинг баъзилари қарзни тўлашга ҳаракат қилиш ўрнига турли-туман ҳийлаларни ишга солишга ўтдилар. Қолганлари эса қарзни қандай узиш ҳақида ўйлаб, хаёллари паришон бўлиб юришибди.
Қабулимга кирадиган кишиларимизнинг маълум қисми қарздорлар бўлиб, улар мендан қарзни узиш учун нима қилиш ва ўзларини қандай тутиш кераклиги борасида маслаҳат, бу борадаги дуоларни сўрайдилар.
Шунингдек, жамият миқёсида ҳам қарз муаммоси ҳақида, қарз бериб, қайтариб ололмай юрганларнинг фиғонлари, қарзни бермай юрганларнинг фириблари борасидаги ва шунга ўхшаш турли-туман гаплар ҳали-ҳануз озайгани йўқ.
Мазкур муаммолар ва уларга боғлиқ ҳолатлар бўйича керакли шаръий маълумотларни алоҳида рисола шаклида тақдим қилиш ҳақида камина ходимингиз анчадан буён ўйлаб, режа қилиб юрар эди. Аллоҳ таолонинг иродаси ила шу кунларда мазкур режани амалга ошириш фурсати келгандай бўлиб қолди. Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан ёрдам сўраган ҳолда бу ишни амалга оширишга қўл урдик. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишда бизга ёрдамчи бўлсин!

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Қарз ва унга боғлиқ масалалар»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2020 йил (2015, 2016, 2018, 2019, 2021)
Ҳажми: 128 бет
ISBN: 978-9943-6460-1-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 19 апрелидаги 2130-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Муқаддима
Қарзнинг луғатдаги ва шариатдаги маъноси
Қарзнинг шариатга киритилиши
Қарзни расмийлаштириш
Қарз бериш ва олиш одоблари
Қарзини узувчига ёрдам бериш
Қарзни инкор қилишнинг ёмонлиги
Қарзини узмай вафот этган одам
Орият ва унинг тўланиши
Қарзни бировга ўтказиш ва кафиллик
Бировнинг ҳақидан қўрқиш
Рибо ҳақида
Қарз муомалаларида пулнинг қадрсизланишини эътиборга олиш ҳақида
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ва уларнинг ечими
Дунёда нақд пуллар низомининг ривожланиш тарихи
Пулнинг қадри тушиши ёки ошиши туфайли пайдо бўладиган муаммолар қандай ҳал қилинади?
Қарзни узиш дуоси
Ҳожат намози
Яна бир намоз
Воқиъа сураси тиловати
Манбалар рўйхати


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»
17 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 259
  • Вазни: 0.12кг
  • ISBN: 9789943646018
Сотилган сони: 841
Кўрилган сони: 85624
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.