Menu
Your Cart

«Жиноят ва жазо» (қаттиқ муқова)

«Жиноят ва жазо» (қаттиқ муқова)
йўқ

«Жиноят ва жазо» (қаттиқ муқова)

    Ушбу асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, ‎роман қадри ҳам эскирмаган.‎

  Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йиддан кейин ‎асарни қайта нашр этишдан мақсадимиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида ‎шуҳрат қозонган асар - талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш.‎
    ‎  «Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик - иллат. Биринчисида инсон туғма олижаноб ‎фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб ‎қола олмайди», асардаги персонажларидан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий ‎мисоллар асосида изоҳлаб беради. Университетнинг собиқ талабаси бўлган ‎Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўқчиликдан ‎қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқеига эга бўлиш мақсадида ақл бовар ‎қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати - қаҳрамон ўз жиноятини ‎оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли жиноятни жазосиз қолишига имкон ‎бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади.‎
     Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат ‎тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.‎

Муаллиф: Фёдор Достоевский
Номи: «Жиноят ва жазо»
Нашриёт: «Ўқитувчи»
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 720 бет
ISBN: 978-9943-22-295-3
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жиноят ва жазо» (қаттиқ муқова)
48 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3232
  • Вазни: 0.88кг
  • ISBN: 9789943222953
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 10656
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.