Menu
Your Cart

«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар

«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
йўқ
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар

Ушбу китоб илмий-оммабоп нашр бўлиб, ундан олий ва ўрта махсус Ислом билим юрти талаба қизлари ўқиш давомида, отинойилар ўз фаолиятлари мобайнида ва барча муслима аёл-қизларимиз ўз ҳаётларида кенг фойдаланишлари мумкин. Бу китоб орқали аёл-қизларимиз ҳайз ва нифос пайтида диний арконларга қай тарзда амал қилиш зарурлиги тўғрисида ўзларига керакли маълумотларни оладилар. Шунингдек, китобда намоз, рўза, закот ва ҳаж ибодатларининг аёлларга хос масалаларига ҳам алоҳида аҳамият берилган бўлиб, бу борада ҳам аёлларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга мукаммал ва муносиб жавоб топадилар деган умиддамиз.

 

ТАҚРИЗ

Барчамизни дунёга келтирган, дуогўйимиз бўлган мўътабар оналаримиз, қадрдон опа-сингилларимиз ва ғамхўр қизларимизнинг оиламизда, жамиятимизда тутган ўрни беқиёсдир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали муҳтарама ­аёлларимизнинг қадр-қимматини юксакларга кўтариб, Ўзининг каломи шарифида ҳам улар учун алоҳида сура нозил қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзларининг ҳадиси шарифларида аёлларга оид барча масалаларни, жумладан, уларнинг жамиятдаги ўрни, ­оиладаги, фарзанд тарбиясидаги роли, илм тарқатишдаги масъулияти кабиларни батафсил баён қилиб бердилар. Саодат асридан то замонамиз уламоларигача, барчалари ўзларининг илмий асарлари ва китобларида аёллар учун алоҳида боблар ажратишга аҳамият берганлар.

Бугунги кунга келиб, аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни кенгайиб, оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси каби масалаларни ўрганиш, турли салбий оқибатларнинг олдини олиш ишларига эътибор кучайиб бормоқда.

Аллоҳ таоло хайрли, савобли ишларни, шунингдек, муҳим вазифаларни эркакларга юклаш билан бир ­қаторда аёлларга ҳам уларга тегишли бирмунча масъулиятли ишларни адо этишни буюрган.

Илгари аёл-қизлар маҳалла отинойиларидан ўзларига керакли бўлган илмни олиб, ҳаётларига татбиқ этишган бўлса, ҳозирги пайтда жамиятнинг ҳар жабҳасида фаол бўлган аёл-қизларимиз ҳаётларида зарур бўлган турли фиқҳий масалаларга жавоб топиш имконига эгалар.

Муаллифнинг ушбу китоби айнан ана шундай саволларга муносиб ечим топишда уларнинг энг яқин кўмакдоши бўлади десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Аллоҳ таоло аёлларни эркакларга нисбатан тамоман бошқа хилқатда яратиб, уларнинг нозик туйғуларини, жисмоний ва ақлий жиҳатдан заифликларини эътиборга олиб, уларни эъзозлашга, ҳурмат қилишга, улар билан чиройли муомалада бўлишга буюрди ва динда улар учун кенгчилик яратиб, бир неча ҳукмларни енгиллаштирди.

Ушбу китоб орқали аёл-қизларимиз ҳайз ва нифос пайтида диний арконларга қай тарзда амал қилиш зарурлиги тўғрисида ўзларига керакли маълумотларни оладилар. Шунингдек, китобда намоз, рўза, закот ва ҳаж масалаларига ҳам алоҳида аҳамият берилган бўлиб, ўйлайманки, бу борада ҳам аёлларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга мукаммал ва муносиб жавоб топадилар.

Сўнгги пайтларда ҳаж ва умра сафарига йўлга чиққан зиёратчи аёллар турли масалаларга дуч келишмоқда. Ушбу ҳолатларни эътиборга олиб, муаллиф мавзуга тегишли масалалар борасида чуқур изланишлар олиб борган.

Китоб ўзида аёлларга тегишли деярли барча мавзуга оид энг нозик масалаларни ҳам эътибордан четда қолдирмаган. Ҳар бир саволга жавоб беришда ҳанафий фиқҳининг мўътабар манбаларидан фойдаланилгани, уларнинг содда тилда шарҳланиши ва керакли изоҳ ва хулосалар келтирилгани китобнинг илмий савияси юқори эканини кўрсатади.

Ушбу китоб илмий-оммабоп бўлиб, ундан олий ва ўрта махсус Ислом билим юрти талаба қизлари ўқиш давомида, отинойилар ўз фаолиятлари мобайнида ва барча муслима аёл-қизларимиз ўз ҳаётларида кенг фойдаланишлари мумкин.

Шуларни эътиборга олган ҳолда муаллиф Пошшахон Эшонхон қизининг «Аёл – мўътабор зот» (Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар) номли китобини нашр этишга тавсия қиламан.

Аллоҳ таоло ўзларимизга, фарзанду зурриётларимизга фойдали илм, тақволи ҳаёт, оилаларимизга тинчлик-омонлик, меҳр-оқибат ва файзу баракот берсин!


Абдуллаева Марям Абдуғани қизи

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Хотин-қизлар масалалари бўйича
бўлим мутахассиси

Муаллиф: Пошшахон Эшонхон қизи
Номи: «Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар

Нашриёт: «Yoshlar media print » 
Сана: 2021йил
Ҳажми: 264  бет
ISBN: 978-9943-6864-1-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 6453-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа

Тақриз  

Сўзбоши  

Ҳайз боби  

Қоннинг турлари  

Нифос боби  

Нифоснинг таърифи  

Истиҳоза боби  

Истиҳоза қонининг таърифи  

Эр-хотин алоқалари боби  

Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш боби  

Рўза боби (1-қисм)  

Нафл рўзалар ҳақидаги боб  

Назр боби  

Қазо ва каффоротлар ҳақидаги боб

Фидя бериш ҳақидаги боб

Тиловат саждаси боби

Сафар қилиш боби

Ҳаж ва умра боби

Ҳайз ва нифосга оид талоқ боби

Ҳайз ва нифосга доир бошқа масалалар боби

Соҳиби узр боби

Рўза боби (2-қисм)

Рўзанинг аҳкомлари боби

Рўзани бузадиган амаллар

Саҳарлик ва ифторлик боби

Эътикоф ҳақидаги боб

Фитр садақаси боби

Манбалар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
28 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3038
  • Вазни: 0.27кг
  • ISBN: 9789943505148
Сотилган сони: 273
Кўрилган сони: 67092
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.