Menu
Your Cart

«Ҳилол» журналининг 12 (21)-сони

«Ҳилол» журналининг 12 (21)-сони
«Ҳилол» журналининг 12 (21)-сони
«Ҳилол» журналининг 12 (21)-сони
«Ҳилол» журналининг 12 (21)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 12 (21)-сони

ТАРИХ ОМОНАТДИР!
    Тарихини билмаганнинг келажаги ҳам бўлмайди, дейишади. Айниқса, яқин-яқингача тарихни мустамлакачилар ёки ажнабий олимларнинг асарлари орқали ўрганган халқимизнинг бугун холис тадқиқотлар, ишончли манбалар, тагида «нимкоса»си бўлмаган нуқтаи назар ва қарашларни ўрганишга эҳтиёжи, қизиқиши, интилиши катта. Шу боис Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Ислом тарихини қайта тиклаш, Ислом дини ушбу минтақага ёйилишни бошлаган саккизинчи асрдан бошлаб тарихни қайтадан ёзиб чиқишни таклиф қилган эди. 2019 йил 6 апрель куни Термиздаги «Султон Саодат» мажмуасини зиёрат қилиш чоғида: «Энди вақт-соати келди, саккиз юзинчи йилдан бошлаб мана шу тарихни тикласак-да, одамларга ана шу илмий асосларни етказсак, бу ҳам маърифат бўлади», деб айтганди юртбоши.
    Ислом тарихчилигининг «ота»ларидан саналган имом Ибн Асир айтади: «Ҳақиқат шудирки – ҳукмдорлар тарихий воқеалар орасида золим шахсларнинг қилмишлари оқибатида вужудга келган фасод, вайронгарчилик ва ҳалокатлардан хабардор бўлса, уларнинг ишларини разиллик деб ҳисоблайди ҳамда улардан юз ўгиради. Агар адолатли ҳокимларнинг сийрати гўзаллигини кўрса, вафотларидан сўнг улар ҳақида чиройли мақтовларни, мамлакатлари гуллаб-яшнаб, мол-давлатлари кўпайганини билса, уларнинг ишларини гўзал ҳисоблаб, ўша амалларни қилишга интилади».
    Дарҳақиқат, шу жиҳатдан олиб қараганда, шонли тарихимизни ўрганиш, ундан ибрат олиш аҳамиятли, муҳим нарсага ўхшайди. «Ғафлатда ётган халқни уйғотиш учун унинг тарихини уйғотиш керак», деган эди мағриблик бир илоҳиётчи олим.
    Биз бугун юксак тараққий топган милодий йигирма биринчи аср билан фахрланамизу бундан минг йиллар аввал ўтган кўпгина ишларни айблаймиз ва уларга нисбатан нафрат уйғонади, ижрочиларини лаънатлаймиз. Аммо бизнинг чиқарган бу ҳукмимиз ҳақлими ё ҳақсизми? Ўзимиз ҳам билмаймиз. Асримизнинг ҳамон кўриниб турган қонхўрликлари ва босқинчиликларини яширамиз ёки асрнинг мустабид ҳукмронларидан қўрқиб, бор ҳақиқатни ёза олмаймиз. Аммо бундан минг йиллар муқаддам юртимизга дину диёнат, Аллоҳнинг маърифатини ва юксак исломий ахлоқни олиб келган араб фотиҳларини «босқинчилар», «золимлар», «талончилар» деган номлар билан қоралаймиз, уларга нафрат уйғотамиз. Бу қилмишларимиз билан кенг халқ оммасини ғафлатда қўяверамиз. Мана шу нуқта бизнинг асримиз эскича зўравонлигининг исботига кифоя қилади. Юртимиз ва халқимизни юз йиллардан буён истило ва истибдодда тутиб келган мустамлакачиларни ардоқлаймиз-у, аммо бизга икки дунё саодатини келтириб, нажот йўлини кўрсатиб кетганларнинг гўрига ғишт қалаймиз. Тарихнинг бундай адолатсизликлари бартараф этилмас экан, ишонарли, соф, ҳалол ва ҳаққоний тарих ёзиш ҳақида сўз юритиш бефойда, маҳол иш.
    Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бундай деган эдилар: «Шу билан бирга, тарих беқиёс ва оғир омонат ҳамдир. Бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни омонат билиб, уларни келажак авлодларга етказиш ҳар бир жамият ва унинг илму зиёга эга аъзоларининг бурчидир. Ҳозирги ва келажак авлоднинг эса ўша тарихни ўрганиб, умри узаяди, тажрибаси ортади. Аввалгиларнинг фойдали ишларини ўзига ибрат қилиб олади ва хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилади. Инсоният тарихида бу ишга ҳамиша амал қилиб келинган».
    Агар бу ишда адолатни истар эканмиз, ҳақиқатни очиқ кўрсатиб, золим киму адолатли ҳукмдор кимлигини очиб беришимиз, тарихий воқеаларга баҳо беришда тарозининг икки палласини баробар тутишга ҳаракат қилишимиз лозим. Ислом тарихи – Ислом бошланганидан то бугунги кунгача бўлган мусулмон халқлар ва давлатларнинг шонли тарихидир. Бошида китоб тузишга унча жазм қилинмагани учун тарихчилар қайд этган маълумотларни ўрганишда ҳам ўта эҳтиёткорлик талаб этилган. Чунки тарихнинг биринчи воқеалари уларга ривоятлар орқали етиб келган. Иш шундай бўлгач, кеча қадрланган қадриятлар бугун пуч ёнғоққа айланади. Кеча мақталган даҳолар бугун тарих ахлатхонасига улоқтирилади. Кеча оламшумул кўринган воқеа-ҳодисаларни бугун арзимас бир нарса сифатида кўринади. Нохолис ёзилган тарих ҳам ана шундай эврилишларга учрайди. Шунда унинг сараги саракка, пучаги пучакка ажрайди.

Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 12 (21)-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 45 бет‎
ISSN: 3000-0179
Ўлчами: 60×70 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 9 ноябрдаги 5549-сонли хулосаси асосида чоп этилди


УШБУ СОНДА:

МУҲАРРИР МИНБАРИ
Тарих омонатдир!   

ЮРТ ТАРИХИ
Мовароуннаҳр ва Ислом

ФУТУҲОТ ТАРИХИДАН
Мовароуннаҳр фатҳининг бошланиши 

ШОНЛИ САҲИФАЛАР
Сомонийлар давлати

ТАРИХ ВА ШАХС
Сиз билган ва билмаган Дукчи Эшон

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳилол» журналининг 12 (21)-сони
6 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2549
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 30000179
Сотилган сони: 69
Кўрилган сони: 38256
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.