Menu
Your Cart

«Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар»

«Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар»

«Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар»

Диёримиз мусулмонлари қарийб етмиш йил мустабид тузумнинг дийнга қарши сиёсати остида яшадилар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ҳаётнинг барча жабҳаларига эркинлик неъмати ато қилинди. Халқимиз ўзликни англаш, асл қадриятларни тиклаш йўлига қадам босди. Бироқ, муқаддас дийнимизни ўрганиш ва унинг таълимотларига амал қилиш осон кўчмади. Илмсизлик, динсизликнинг асоратлари юзага чиқиб, мусулмонлар ўртасида турли ихтилофлар вужудга кела бошлади. Бир юртда яшаб, бир мазҳабга амал қилиб келган мусулмонлар орасида турли низолар чиқа бошлагач, бу ихтилофларнинг сабаблари ва уларнинг ечимларини топишга кучли эҳтиёж сезилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг 2003 йилда чоп этилган «Ихтилофлар ҳақида» китоби ана шу долзарб муаммога бағишланган асар бўлди.

Ўтган давр мазкур китобнинг нечоғли долзарб ва муҳим эканлигини амалда кўрсатди. Бироқ, низо, тортишув ва ихтилофларга ҳануз узил-кесил барҳам берилгани йўқ. Шу муносабат билан мазкур китоб янги маълумотлар билан бойитилди, сўнгги йилларда пайдо бўлган янги ихтилофларга оид ғоятда муҳим таҳлиллар, ҳужжат-далиллар билан тўлдирилди.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2016, 2019)
Ҳажми: 352 бет
ISBN: 978-9943-8496-9-3
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 5344-сонли тавсияси ила чоп этилган

Ушбу китобдан қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Ўтмишга бир назар
Ҳозирги ихтилофлар қачон
Ва қандоқ куртаклади?
Ихтилофларнинг авж ола бошлаши
Ихтилоф ва тафриқанинг турлари
Мусулмонларнинг кўп ихтилофлари биринчи турга оиддир
Ихтилофлар ҳақида баъзи оятлар
Ихтилоф ҳақидаги баъзи
Ҳадиси шарифлар
«Омийн»ни намозда овоз чиқармай айтиш
афзалми ёки овоз чиқариб айтишми?
«Омийн»ни овоз чиқариб айтиш афзал»,
деганларнинг далиллари ва уларнинг муноқашаси
«Омийн»ни ичида айтган афзал», деганларнинг ҳужжатлари
Намозда рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда
икки қўлни кўтариш масаласи
«Намозда рукуъга борганда ва қайтганда икки қўлни кўта­риш
керак», деганларнинг далиллари ва уларнинг муноқашаси
Ҳанафийларнинг далиллари
Хулоса
Тоҳаратда бўйинга масҳ тортиш
Фиқҳий мазҳабларнинг ҳаққлиги тўғрисидаги замонавий ҳужжат ва фатволар
Тўққизинчи қарор
Тарихдан сабоқ олайлик
Кишиларнинг фиқҳдан узоқлашиш сабаблари
Нима қилмоқ керак?
Афсус
Ихтилофчи бемазҳаблар
Қуръон ва суннатдан шаръий ҳукмларни чиқариш усуллари
Зоҳирийлик мазҳаби
Эҳром мaнъ қиладиган нарсалар
Янги зоҳирийлар
Намоздан кейин жамоат ила дуо қилиш
Қабристонда ёки ўтганларга атаб тиловат қилиш
Ушбу масалага миср муфтийининг жавоби
Эргашилаётган мазҳаб соҳибларининг
бу хусусда айтган сўзлари
Ўлганларга атаб қуръон қироат қилишнинг ҳукми
Мавлуд ва бидъат ҳақидаги ихтилоф
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийратлари, сифатлари ва суннатларини ўрганиш лозимлиги
Мавлуд ҳақидаги хилоф
Бидъат нима?
Мавлуднинг ҳукми
Катта уламолар мавлуд ҳақида
Набийимиз алайҳиссаломнинг
мавлудлари – нурнинг туғилиши
Илова
Аёлларнинг эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
Жумъа намозининг аввалги тўрт ракъат суннати ҳақида
Ашъарий ва Мотуридий адашганларми?
Имом Абулҳасан ал-Ашъарий
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий
Ашъарий ва Мотуридий ақийдалари орасидаги фарқлар
Қазо ва қадарнинг таърифи
Калта иштон кийиш масаласи
Сафарда суннат намоз ўқиш масаласи
Намозга оид яна баъзи ихтилофлар
Намозда ниятни тил билан айтиш
Такбири таҳримада бош бармоқларни
қулоқларнинг юмшоғига теккизиш
Намозда қўл боғлаш
Намозда оёқларни кериб туриш
Ишораи саббоба ҳақида
Намозлар орасидаги фосила – ажратиш масаласи
Намоздан кейинги дуо ҳақида
Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиш
Ҳаёт сабоқлари
Тасбиҳ тутиш ҳақида
Пайпоққа масҳ тортиш
Уламолар тоҳаратда оддий пайпоққа масҳ
тортиш ҳақида нима дейди?
Жавробга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар
Хулоса
Масаланинг давоми
Муаммонинг ечими
Хулоса
Нима қилмоқ керак?
Аҳли сунна ва жамоани тарк қилиш тойилиш ва азобдир

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар»
45 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 248
  • Вазни: 0.38кг
  • ISBN: 9789943463202
Сотилган сони: 721
Кўрилган сони: 86055
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.