«ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ»
(тўлдирилган қайта нашр)
Ушбу ёрдамчи ўқув қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган. Қўлланмада, асосан, интернет орқали амалга оширилаётган таҳдидлар, ёшлар онгига салбий таъсир этадиган бузғунчи ғоялар ва “оммавий маданият” ниқоби остидаги маданиятсизликнинг салбий оқибатлари аниқ далиллар ва ҳаётий мисоллар асосида ёритилган. Бундай таҳдидларга қарши курашиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш асослари миллий ва диний жиҳатдан баён қилинган. Шунингдек, бузғунчи ғояларнинг асл қиёфаси ҳаётий фактлар, савол-жавоблар ва психологик тестлар орқали батафсил ифодаланган.
Ушбу ёрдамчи ўқув қўлланма Тошкент ислом университетининг Ўқув-услубий кенгаши (23-сонли баённома, 2015 йил 4 май) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2016 йил 17 октябрдаги 5305-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
Муаллиф: Муҳаммад Амин Яҳё
Китоб номи: «Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя»
Нашриёт: «Movarounnahr»
Сана: 2016 йил
ISBN: 978-9943-12-390-8
Хажми: 672 бет
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 1727
- Вазни: 0.96кг
- ISBN: 9789943123908