Menu
Your Cart

«Гулистон бўстон»

«Гулистон бўстон»
«Гулистон бўстон»
Янги
«Гулистон бўстон»
«Гулистон бўстон»

«Гулистон бўстон»

БИР ДАСТА ГУЛ

Шарқу Ғарбда Саъдий, Шайх Саъдий номи билан шуҳрат қозонган, кўп халқларнинг улкан шоирлари ўзларига устоз деб билган мутафаккир санъаткорнинг асл номи Мушаррафиддин ибни Муслиҳиддин Абдуллоҳдир. У 1184 йили Эроннинг қадимий тамаддуни ўчоғи Шерозда давлат хизматчиси оиласида дунёга келади. Саъдийнинг отаси Шероз ҳокими Саъд бинни Занжи саройида хизмат қилган. Отаси Саъдийни ўқитиш билан жиддий машғул бўлади, лекин қўққисдан вафот этади. Етим қолган Саъдий ва укасига оз миқдорда бўлса ҳам давлат нафақа тайинлайди. Шерозда тахт-тож учун кураш авж олган бир пайтда 1226 йили Саъдий Бағдодга бориб, «Низомия» мадрасасида таҳсил кўради. Бу ерда у ўша даврнинг машхур олими Абдулфарож Абдураҳмон ибни Жавзий (1186-1257)дан дарс олади. Мадраса таҳсилидан сўнг адиб Эрон, Жанубий Оврўпа, Кичик Осиё, Араб ҳамда Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатлари бўйлаб сафарга чиқади. Ўттиз йил давомида турли юртларни кезади, ҳар хил халқлар орасида бўлади, баъзан мусофирларни, савдо карвонларини ҳимоя қилиб, қароқчилар билан бўлган жангларда иштирок этади, салбчилар куршовида қолиб, асир тушади, бир дўсти уни қутқариб олади. Умрининг охирги йилларини Саъдий замонасининг мунофик ва разил кишиларидан йироқда гўшанишинликда ўтказган, ижодий ишлар билан машғул бўлган. Саъдий узоқ яшаб, 1292 йили вафот этади. У дафн этилган боғ ва мақбара ғоятда кўркам бўлиб, ҳамиша Шероз меҳнаткашлари ҳамда дунё сайёҳларининг севимли қадамжоларидан бирига айланган. Саъдий Шарқнинг даҳо ижодкорлари орасида энг захматкаш, сермаҳсул ва жаҳонгаштасидир. У 30 йил илм ўрганди, 30 йил саёҳат килди, 30 йил бадиий ижод билан шуғулланди.

Муаллиф: Саъдий Шерозий
Нашриёт: "Ғафур Ғулом"
Сана: 2024 йил (2014, 2021)
Ҳажми: 264 бет 
Ўлчами: 13.5x20.5
Бичими: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-03-572-0
Муқоваси: юмшоқ
 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Гулистон бўстон»
29 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 5631
  • Вазни: 0.27кг
  • ISBN: 9789943035720
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 155