Маълумингизким, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари муборак Рамазон кунларида «Руҳий тарбия» суҳбатлари олиб бордилар. Мазкур суҳбатларда «Руҳий тарбия» китобига оид мавзулар бўйича маърузалар тингланди. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган аудиотўпламга ушбу китобнинг «Тикланиш» деб номланган иккинчи жузига оид маърузалар киритилди.
Мазкур суҳбатларда мўмин-мусулмон бандага хос бўлиши лозим бўлган маълум мақомотларни рўёбга чиқариш, мусулмон шахсиятининг тикланиши ҳамда бу улуғ мақомга номуносиб бўлган сифатлардан покланиш ҳақида сўз юритилади.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Руҳий тарбия». 2-жуз. «Тикланиш» (2та CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2010
Ҳажми: 870 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган
Мундарижа
Диск 1
37. Тавҳид
38. Ихлос
39. Сидқ
40. Зуҳд
41. Таваккул
42. Аллоҳ таолога муҳаббати
43. Хавф
44. Ражо
45. Тақво
46. Шукур
47. Сабр
Диск 2
48. Ризо
49. Муроқаба
50. Тавба
51. Иффат
52. Ҳаё
53. Вараъ
54. Тааммул
55. Таанний
56. Тавба
57. Табайюн
58. Солихлик