Menu
Your Cart

«Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар» (Мp-3)

«Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар» (Мp-3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар» номли китобнинг аудио диски савдога чиқарилди.
Диёримиз мусулмонлари қарийб етмиш йил мустабид тузумнинг дийнга қарши сиёсати остида яшадилар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ҳаётнинг барча жабҳаларига эркинлик неъмати ато қилинди. Халқимиз ўзликни англаш, асл қадриятларни тиклаш йўлига қадам босди. Бироқ, муқаддас дийнимизни ўрганиш ва унинг таълимотларига амал қилиш осон кўчмади. Илмсизлик, динсизликнинг асоратлари юзага чиқиб, мусулмонлар ўртасида турли ихтилофлар вужудга кела бошлади. Бир юртда яшаб, бир мазҳабга амал қилиб келган мусулмонлар орасида турли низолар чиқа бошлагач, бу ихтилофларнинг сабаблари ва уларнинг ечимларини топишга кучли эҳтиёж сезилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг 2003 йилда чоп этилган «Ихтилофлар ҳақида» китоби ана шу долзарб муаммога бағишланган асар бўлди.
Ўтган давр мазкур китобнинг нечоғли долзарб ва муҳим эканлигини амалда кўрсатди. Бироқ, низо, тортишув ва ихтилофларга ҳануз узил-кесил барҳам берилгани йўқ. Шу муносабат билан мазкур китоб янги маълумотлар билан бойитилди, сўнгги йилларда пайдо бўлган янги ихтилофларга оид ғоятда муҳим таҳлиллар, ҳужжат-далиллар билан тўлдирилди.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар». (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2012
Ҳажми: 680 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Ушбу аудио дискда қуйидаги мавзулар билан танишасиз:

1. Иккинчи нашр муқаддимаси
2. Муқаддима
3. Ўтмишга бир назар
4. Ҳозирги ихтилофлар қачон ва қандоқ куртаклади
5. Ихтилофларнинг авж ола бошлаши
6. Ихтилоф ва тафриқанинг турлари
7. Мусулмонларнинг кўп ихтилофлари биринчи турга оиддир
8. Ихтилофлар ҳақида баъзи оятлар
9. Ихтилоф ҳақидаги баъзи ҳадиси шарифлар
10. Омийнни намозда овоз чиқармай айтиш афзалми ёки овоз чиқариб айтишми
11. Омийнни овоз чиқариб айтиш афзал деганларнинг далиллари ва уларнинг муноқашаси
12. Омийнни ичида айтган афзал деганларнинг ҳужжатлари
13. Намозда рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш масаласи
14. Намозда рукуъга бораётганда ва қайтаётганда икки қўлни кўтариш керак деганларни далиллари
15. Ҳанафийларнинг далиллари
16. Хулоса
17. Тоҳаратда бўйинга масҳ тортиш
18. Фиқҳий мазҳабларнинг ҳаққлиги тўғрисидаги замонавий ҳужжат ва фатволар
19. Тўққизинчи қарор
20. Тарихдан сабоқ олайлик
21. Кишиларнинг фиқҳдан узоқлашиш сабаблари
22. Нима қилмоқ керак
23. Афсус
24. Ихтилофчиларнинг иш услуби
25. Ихтилофчи бемазҳаблар
26. Қуръон ва суннатдан шаръий ҳукмларни чиқариш усуллари
27. Зоҳирийлик мазҳаби
28. Эҳром манъ қилган нарсалар
29. Янги зоҳирийлар
30. Намоздан кейин жамоат ила дуо қилиш
31. Қабристонда ёки ўтганларга атаб дуо қилиш
32. Ушбу масалага миср муфтийсининг жавоби
33. Эргашилаётган мазҳаб соҳибларининг бу хусусда айтган сўзлари
34. Ўлганларга атаб Қуръон тиловат қилиш
35. Мавлуд ва бидъат ҳақида иҳтилоф
36. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийратлари, сифатлари ва суннатларирни
37. Мавлуд ҳақидаги хилоф
38. Бидъат нима
39. Мавлуднинг ҳукми
40. Катта уламолар мавлуд ҳақида
41. Набийимиз алайҳиссаломнинг мавлудлари - нурнинг туғлиши
42. Илова
43. Аёлларнинг эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
44. Жумъа намозининг аввалги тўрт ракъат суннати ҳақида
45. Ашъарий ва Мотурудий адашганларми
46. Имом Абулҳасан ал-Ашъарий
47. Имом Абу Носир ал-Мотурудий
48. Ашъарий ва Мотурудий ақийдалари орасидаги фарқлар
49. Қазо ва қадарнинг таърифи
50. Калта иштон кийиш масаласи
51. Сафарда суннат намоз ўқиш масаласи
52. Намозга оид яна баъзи ихтилофлар
53. Намозда ниятни тил билан айтиш
54. Такбири таҳримада бош бармоқларни қулоқларнинг юмшоғига тегизиш
55. Намозда қўл боғлаш
56. Намозда оёқларни кериб туриш
57. Ишораи саббоба ҳақида
58. Намозлар орасидаги фосила – ажратиш масаласи
59. Намоздан кейинги дуо ҳақида
60. Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиш
61. Ҳаёт сабоқлари
62. Тасбиҳ тутиш ҳақида
63. Пайпоққа масҳ тортиш
64. Уламолар тоҳаратда оддий пайпоққа масҳ тортиш ҳақида нима дейди
65. Жавробга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар
66. Масаланинг давоми
67. Муаммонинг ечими
68. Хулоса
69. Нима қилмоқ керак
70. Аҳли сунна ва жамоани тарк қилиш тойилиш ва азобдир

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар» (Мp-3)
16 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 15
  • Вазни: 0.13кг
Сотилган сони: 26
Кўрилган сони: 32737
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.