«Осонлаштирилган Ислом ақидаси рисоласи»
Ақида Исломнинг илк давриданоқ долзарблик касб этиб келган мавзулардандир. Қуръоннинг Макка даврида тушган илк сура ва оятларининг қарийб барчаси ақидавий мазмунга эга. Пайғамбарликнинг илк даврлари ҳам, асосан, одамларнинг ақидасини тўғрилаш ва тузатиш билан ўтган. Бу ҳолат ақилалар мажмуи инсониятнинг бирламчи билиб олиши ва қалбида доимий сақлаши керак бўлган энг устувор ғояси бўлиши кераклигини англатади. Шунинг учун ҳам буюк фақиҳ Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ибн Собит (80-150/699-767) раҳматуллоҳи алайҳ ақида илмини «Фиқҳул акбар» («Энг катта фиқҳ» ёки «Улуғ фиқҳ») деб атаганлар. Фиқҳ сўзининг маъноси ҳақида эса у зот: «Фиқҳ — инсоннинг ўзига фойдали ва зарарли нарсаларни билмоғидир», деганлар. Демак, ҳар бир инсон ва ҳар қандай жамият ўзига фойдали ва зарарли ғоя ва мафкуралар, фикр ва дунёқарашларни билиши ва ўзлаштириши ақида илмининг мавзуси ҳисобланар экан.
Ҳурматли ўқувчи, Ислом инсониятга ҳамма замонлар ва маконларда, барча халқларга манфаат келтириши учун нозил қилинган ягона ҳақ диндир. Ислом бу дунёда тинчлик ва хотиржамликка, охиратда эса абадий саодатга эришиш учун инсон ҳаёт тарзини тартибга солади. Ушбу китобчада кенг омма томонидан енгил қабул қилиниши учун Ислом таълимотига тегишли баъзи муҳим ва асосий жиҳатлари осон савол-жавоб тарзида баён этилди. Бу жавобларнинг тўғрилигидан ўқувчи кўникиш ҳосил қилиши учун Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан далиллар ҳам келтирилди.
СЎЗ БОШИ
Барча ҳамду санолар Аллоҳ таолога бўлсин. Биз Унга ҳамд айтамиз ва Ундан ёрдам сўраймиз, Унинг мағфират қилишидан умидвормиз. Қалбимиздаги ёмонликлардан ва амалларимиз хато-нуқсонларидан Аллоҳнинг паноҳ беришини сўраймиз. Аллоҳ кимни ҳидоятга бошласа, ҳеч ким уни адаштира олмайди ва Аллоҳ кимни адаштирса, ҳеч ким уни тўғри йўлга сола олмайди.
Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан Ўзга ибодатга лойиқ бирор нарса йўқ, Унинг шериги йўқ. Яна гувоҳлик бераманки Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир.
Ақида Исломнинг илк давриданоқ долзарблик касб этиб келган мавзулардандир. Қуръоннинг Макка даврида тушган илк сура ва оятларининг қарийб барчаси ақидавий мазмунга эга. Пайғамбарликнинг илк даврлари ҳам, асосан, одамларнинг ақидасини тўғрилаш ва тузатиш билан ўтган. Бу ҳолат ақилалар мажмуи инсониятнинг бирламчи билиб олиши ва қалбида доимий сақлаши керак бўлган энг устувор ғояси бўлиши кераклигини англатади. Шунинг учун ҳам буюк фақиҳ Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ибн Собит (80-150/699-767) раҳматуллоҳи алайҳ ақида илмини «Фиқҳул акбар» («Энг катта фиқҳ» ёки «Улуғ фиқҳ») деб атаганлар. Фиқҳ сўзининг маъноси ҳақида эса у зот: «Фиқҳ — инсоннинг ўзига фойдали ва зарарли нарсаларни билмоғидир», деганлар. Демак, ҳар бир инсон ва ҳар қандай жамият ўзига фойдали ва зарарли ғоя ва мафкуралар, фикр ва дунёқарашларни билиши ва ўзлаштириши ақида илмининг мавзуси ҳисобланар экан.
Ҳурматли ўқувчи, Ислом инсониятга ҳамма замонлар ва маконларда, барча халқларга манфаат келтириши учун нозил қилинган ягона ҳақ диндир. Ислом бу дунёда тинчлик ва хотиржамликка, охиратда эса абадий саодатга эришиш учун инсон ҳаёт тарзини тартибга солади. Ушбу китобчада кенг омма томонидан енгил қабул қилиниши учун Ислом таълимотига тегишли баъзи муҳим ва асосий жиҳатлари осон савол-жавоб тарзида баён этилди. Бу жавобларнинг тўғрилигидан ўқувчи кўникиш ҳосил қилиши учун Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан далиллар ҳам келтирилди.
Аллоҳдан бу камтарона амал мусулмонларга фойда келтиришини ва уни фақат Унинг розилиги учун бўлган амаллардан қилишини сўраб қоламан.
Муаллиф: Абдулҳамид Зайриев
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 80 бет
ISBN: 978-9943-7546-8-3
Ўлчами: 70х90 1/16
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 12 январдаги 03-07/155 рақамли ҳулосалари асосида тайёрланган
Мундарижа
Сўзбоши
I. Ислoмнинг устунлари
Ii. Иймoннинг устунлари
Iii. Инсoннинг Аллoҳ таолонинг oлдидаги мажбурияти
Iv. Тавҳиднинг кўринишлари ва фoйдалари
V. Амалларимизнинг Аллoҳ тoмoнидан қабул бўлиши шартлари
Vi. Катта ширк ва унинг кўринишлари
Vii. Катта ширкнинг турлари
Viii. Кичик ширк
Ix. Васила (восита)
X. Қуръoн ва ҳадисларга муфoвиқ яшамoқлик
Xi. Ислoм динида суннат ва бидъат (динга киритилган янги нарса)
Xii. Мустажоб дуoлар
Хулоса ўрнида
«Осонлаштирилган Ислом ақидаси рисоласи»
13 500 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: C3852
- Вазни: 0.10кг
- ISBN: 9789943754683
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 8519