«Бозор ва унга боғлиқ масалалар»


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

    Бандаларига молиявий муомалаларни ҳалол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига молиявий муомалаларни батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!
    Қадимги фуқаҳоларимиз ушбу «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб атаётган китобимизда келадиган масалаларга оид бобни «Китобул байъи» – «Савдо китоби» деб аташган.
Ҳар бир инсон турмуш тақозоси ила ҳаётида доимий равишда молиявий муомалаларга дуч келади ва бу муомалаларда иштирок этади. Айни шу муомалалар одамларнинг кўп вақтини ва фаолиятини ўз ичига олади.
   Молиявий муомалалар тартибга солинмаса, уларнинг қоидалари бўлмаса, кишилар орасида келишмовчиликлар кўпайиши аниқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишни Ўз зиммасига олган ва умумий таълимотларни баён қилиб берган. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали бу ишларнинг тафсилотини йўлга қўйган. Шу тариқа савдо сотиққа оид исломий ҳукмлар мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинган. Исломдан олдинги даврдаги бу борада шаклланган нотўғри ҳукмлар бирин-кетин бекор бўла бошлаган.
Кейинчалик фуқаҳоларимиз ушбу мавзуда келган оят ва ҳадислардан чиқадиган ҳукмларни тартибга солиб, ижтиҳод даражасига етмаган мусулмонлар учун уларга ёрдам тариқасида осонлаштириб, тушунтириб беришган.
    Ҳозирги кунимизда одамлар орасида молиявий муомалаларда турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни камайтириш учун нима қилиш лозим? Бизнингча, шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиш зарур.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2016, 2018, 2019, 2020)
Ҳажми: 104 бет
ISBN: 978-9943-7034-9-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқова: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 26.06.2021 санадаги 03-07/4072-сонли тавсияси ила чоп этилган.


Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:
 

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Ҳалол ризқ топиш фарздир
Ҳаромга қўл уриш мумкин эмас
Тижорат ва унинг одоблари 
Савдога оид илмни ўрганиш зарур
Савдода ёлғон гапириш ҳаром
Ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан
Савдода ростгўйлик – икки дунё шарафи
Савдода алдамчилик ҳаромдир
Ўлчовдан уриб қолиш ҳаромдир
Эҳтикор (монополия) ҳаромдир
Рибо ҳаромдир 
Савдо молининг олдини тўсиб чиқиш ҳаромдир
Ўзганинг савдоси устига савдо қилиш ҳаромдир
Ҳаром нарсаларнинг савдоси ҳаромдир
Яхши ният ва Аллоҳнинг зикри
Саҳархезлик – фазилат
Савдогар маданиятли бўлиши керак
Савдогар бағрикенг инсондир
Нархни кўп оширмаслик
Шубҳали нарсалардан йироқда бўлиш
Хайр-эҳсон қилиб туриш
Закотни вақтида адо этиш
Ҳамкасблар билан яхши алоқада бўлиш
Золим харидорга ёрдам бермаслик 
Харидор билан гўзал муомалада бўлиш
Қалбаки пулларни ишлатмаслик
Айниб қолган харидорга ёрдам бериш
Тармоқли савдо
Таварруқ савдоси
Таварруқ савдосининг ҳукми 
Тақсит савдоси
Шартнома
Битимнинг асоси
Келишув шартлари
Ширкатлар ҳақида 
Музораба ширкати
Пул бирликларини бир-бирига сотиш ҳақида
Ислом Фиқҳи Академиясининг фатвоси
Қийматни олдин бериш савдоси
Саламнинг шартлари
Қўшимча маълумотлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: C217
  • Сотувда: Мавжуд
  • 14,000 сўм
  • 11,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 11-жуз. Савдо, зироат ва вақф китоби

«Ҳадис ва Ҳаёт» 11-жуз. Савдо, зироат ва вақф китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» т..

32,000 сўм 40,000 сўм

«Ҳадис ва Ҳаёт» - 11 (Мp-3)

«Ҳадис ва Ҳаёт» - 11 (Мp-3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Сав..

16,000 сўм

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» ..

12,000 сўм 15,000 сўм

«Исроф»

«Исроф»

«Исроф»Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар, исро..

10,500 сўм

«Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»

«Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»

«Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ бандаларига ҳа..

21,000 сўм

«Ысырап»

«Ысырап»

«Ысырап»Муаллиф: Шайх Муҳаммад Садық Муҳаммад ЮсуфНоми: «Ысырап»Нашриёт: «Hilol-nashr..

8,000 сўм 10,000 сўм

«Закот китоби» (Закотга оид фатволар)

«Закот китоби» (Закотга оид фатволар)

«Закот китоби»(Закотга оид фатволар)КИРИШАллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, Аллоҳнинг Расули ҳазрати М..

30,000 сўм

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»(Тўлдирилган қайта нашр)Динимизда иқтисодиёт борасида, инс..

50,000 сўм

«Ысырап» (қирғиз тилида)

«Ысырап» (қирғиз тилида)

«Ысырап»Муаллиф: Шайх Муҳаммад Садық Муҳаммад ЮсуфНоми: «Ысырап»Нашриёт: «Hilol-nashr..

12,000 сўм

«Исроф» (тожик тилида)

«Исроф» (тожик тилида)

«Исроф»(тожик тилида)Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қ..

10,000 сўм 13,000 сўм

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар» (тожик тилида)

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар» (тожик тилида)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» ..

13,000 сўм 16,000 сўм

«Савдогар саҳобалар ёхуд саодат асрида тижорат»

«Савдогар саҳобалар ёхуд саодат асрида тижорат»

«Савдогар саҳобалар ёхуд саодат асрида тижорат»Бандаларининг ризқига кафил бўлган, уларга ҳар лаҳза ..

59,500 сўм

bozor va unga bog'liq masalalar, savdo, sotiq, shayx muhammad sodiq muhammad yusuf, hazrat, савдо, сотиқ, шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф, ҳазрат