«Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг 9-сони бўлиб ўтди (4-суҳбат)

 Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 183-сонида устоз Анвар Аҳмад меҳмон бўлиб, «Руҳий тарбия» китоби асосида суҳбат қилиб бердилар.

 Тадбир аввалида Анвар Аҳмад ва Эркин Малик устозларга Islom.uz ва «Hilol nashr» жамоаси томонидан ҳадялар тақдим этилди.

Суҳбатнинг биринчи қисмида шайх ҳазратларининг яқинда илк бор нашрдан чиққан «Ижтимоий одоблар» китобининг лотин алифбосидаги нашри ҳақида сўзланди.

Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга «Асмои Ҳусно» ва «Саодат калити» китоблари ҳадя қилинди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида «Руҳий тарбия» китоби ҳақида гаплашилди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

Кейинги ҳафта Икром Абдулаҳад томонларидан нашрга тайёрланган «Сарф асослари» китоби тақдимоти ўтказилади. Тақдимотга араб тили ихлосмандлари, устоз ва толибларини таклиф қилиб қоламиз.