
«Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг 5-сони бўлиб ўтди
Лойиҳамизнинг ушбу сонида устоз Анвар Аҳмад меҳмон бўлдилар.
Тадбирни islom.uz портали журналисти Қамариддин Беҳмуҳаммад бошлаб бердилар.
Тадбир аввалида Эркин Малик тўрт йил аввал вафот этган ҳассос адиб Аҳмад Муҳаммад Турсун ҳақида хотиралари билан бўлишдилар.
Шундан сўнг Анвар Аҳмадга сўз берилди. Устоз тингловчиларга «Мўминнинг умр сафари» китоби ҳақида, шунингдек, умра ва ҳаж ҳақида тингловчиларга маълумотлар бердилар.
Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга «Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» китоби ҳадя қилинди.
Шундан кейин меҳмонимиз ва тингловчилар ўртасида савол-жавоблар қилинди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.
Кейинги сешанба куни «Hilol» интеллектуал клубининг баҳорги мавсум финал ўйини ўтказилади.
«Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг навбатдаги сонида «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлади.
Изоҳ қолдириш