«Сарф асослари» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди


Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 184-сонида «Сарф асослари» китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбирга Тошкент Ислом институти катта устози Ойбек домла Неъматуллоҳ ташриф буюрдилар, суҳбат аввалида сарф фани ҳақида нутқ сўзладилар.

Шундан сўнг муаллиф Икром Абдулаҳад «Сарф асослари» китоби ҳақида тингловчиларга маълумот бердилар.

Тадбир ўртасида савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб берганларга тақдимоти бўлаётган китоб ҳадя қилинди. Навбатдаги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 10-жузидаги «Мадинанинг фазли ҳақида» номли бобдан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида тингловчиларга китобдан таълим берувчи, сунъий интеллект билан ишланган чатбот ҳақида маълумот берилди.

Тадбир охирида меҳмонларга нашриётимиз номидан ҳадялар топширилди. Суҳбат Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

Кейинги ҳафта «Маснавийхонлик дарслари»нинг 37-суҳбати бўлиб ўтади.