Сийрат ҳақида суҳбат бўлиб ўтди


Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 181-сонида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Расулуллоҳ» китоби асосида сийрат суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатга Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид меҳмон бўлдилар. Тадбирнинг бирничи қисмида сийрат ойини байрамона ўтказиш ва умумий сийрат ҳақида сўз борди.

Сўнг савол-жавоб қисмига навбат берилди. Одатдагидек, 10 та савол ўйналди, тўғри жавоб берганларга айнан «Расулуллоҳ» китоби ҳадя қилинди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Имом Барзанжийнинг мавлид асарларидан ъатрлар ўқилди.

Суҳбат хайрли дуолар билан якунига етди. 

Кейинги ҳафта Абдулҳаким қори Матқлов билан суҳбат бўлиб ўтади.