Бугун «Маснавийхонлик дарслари»нинг 37-суҳбати бўлиб ўтди
Суҳбатга устоз Мирзо Кенжабек домла ташриф буюрдилар. Тадбирни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.
Тадбирга ташриф буюрган тингловчилар учун «Ҳилол» журналининг охирги 2(71)-сони ҳадя қилинди.
Суҳбатда «Маснавийи маънавий» китобидаги доим Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилиш ҳақида ёзилган байт шарҳ қилинди.
Одатдаги савол-жавобда тўғри топганлар учун янги «Закий» деб номланган араб тилида ўқиш асослари ва «Project management ёки лойиҳалар бошқаруви» китоби ҳадя қилинди. Навбатдаги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 10-жузидаги «Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари» номли бобдан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.
Кейинги ҳафта сешанба куни тил байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш