«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 210-сонида «Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»  китобининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирга китоб муаллифи Абдусаттор Икром ҳамда Ғиёсиддин Юсуф ташриф буюришди.

Тадбирни устоз Эркин Малик очиб бердилар.

Аввалги нутқ китоб мусаҳҳиҳи Ғиёсиддин Юсуфга берилди. Улар китоб ҳақида зарур маълумотларни бериб ўтдилар. Сўнг китоб муаллифи Абдусаттор Икром китоб ҳақида, китоб борасидаги керакли маълумотларни билдириб, «Аллоҳ таоло сизни севишини хоҳлайсизми?» китоби ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар.

Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга «Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»  китоби ҳадя қилинди. Навбатдаги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 13-жузининг 15 бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.

Тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга меҳмонларимиздан жавоб олишди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан ниҳоясига етди.

Сиз бугунги тадбирдан қандай фойда олдингиз?

Кейинги ҳафта сешанба куни 14 апрель куни 14:00 да «Устозлар билан мутолаа» лойиҳаси доирасида «Тафсири Ҳилол» ҳақида суҳбат бўлиб ўтади. Суҳбатни Яҳё домла Убайдуллоҳ олиб борадилар.