«Бандалар ҳаётидаги илоҳий қонуниятлар»
Шайх Рамазон Бутий ҳазратларининг «Бандалар ҳаётидаги илоҳий қонуниятлар» деб аталган ушбу китоби инсон ва жамият ҳаётини бошқарадиган ўзгармас ҳамда мукаммал илоҳий қоидаларни тушунтириб беради. Муаллиф Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган қатъий далилларга асосланиб инсоннинг ўз нафси, атрофидаги мавжудотлар ва Аллоҳ таоло билан бўлган муносабатларидаги дақиқ нуқталарни баён қилади.
Инсон ҳаётида шундай воқеа-ҳодисалар бўладики, унинг мазмун-моҳияти, сабаб ва оқибатларини тушунишда ожиз қолади киши. Баъзан дуо қиламиз-у, ижобатини кўрмагандек бўламиз, гоҳида тоат-ибодатда биздан ғариброқ туюлган кишининг ишида унум, баракани кўриб саволлар қаърига шўнғиймиз. Мазкур китоб шу каби ҳолатларда қатъий ишлайдиган, мўмин ҳам, бошқа эътиқод вакили ҳам фойда ва зарарини бирдек сезадиган қонуниятлар ҳақида сўз юритади.
Китобни ўқиган киши узоқ йиллар ечимини тополмай юрган масалаларига жавоб олгандай бўлади, дунё ҳаётидаги буюк адолат тарозиси қандай аниқ ишлашини тушуниб етади. Шу жиҳатдан, мазкур асар бугунги кун мусулмони дунёқарашини тўғри шакллантиришда ас қотадиган, инсонга ўзлигини англаш, ҳақиқий бандалик мақомини ҳис қилиш ҳамда ҳаёт синовлари олдида тўғри йўлни топишда зарур манбалардан бири бўлишига ишонамиз.
Муаллиф: Шайх Рамазон Бутий
Таржимонлар: Нурмуҳаммад Маткаримов, Абдулҳай Хушвақтов
Нашриёт: «Tirilish»
Сана: 2026 йил
Ҳажми: 312 бет
ISBN: 978-9910-323-03-4
Ўлчами: 15x22 см (60×90 1/16)
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: Сотувда бор
- Код: 7572
- Вазни: 0.33кг
- ISBN: 978-9910-323-03-4