Menu
Your Cart

«Арабча ўқиш сабоқлари» (Бошланғич ва мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган)

«Арабча ўқиш сабоқлари»
(Бошланғич ва мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган)

КИРИШ

Дунёнинг энг машҳур 8 тилидан бири араб тилидир. Араб тили 12 миллиондан ортиқ сўз бойлигига эга бўлган энг мукаммал тил ҳисобланади. Ҳозирда бу тилда 400 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Араб тили бошқа тиллардан жуда кўп жиҳатлари билан ажралиб туради. Юртимизда охирги йилларда араб тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда. Сабаби бизларга буюк аждодларимиздан араб тилида ёзилган бебаҳо асарлар мерос бўлиб қолган. Бу асарларни ўрганиш учун аввало араб тилини ўрганиш муҳимдир. Қўлингиздаги ушбу китоб мана шу улуғ мақсадга эришишда кўмакчи бўлади деган умиддамиз.

Ушбу китоб «Муаллими соний» ҳамда «Қоида бағдодия» китоблари асосида тайёрланди ва «Арабча ўқиш сабоқлари» деб номланди. Мазкур китоб ёш болалар, бошланғич ўқувчиларга ҳамда араб тилини ўрганмоқчи бўлганлар учун мўлжалланган бўлиб, ўзида фонетикани ҳам мужассам этган. Ушбу китоб ўқувчига ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш, сўзларни қўшиб ўқиш ҳамда ўқиш тезлигини оширишда жуда муҳим манба хисобланади. Китобнинг асосий афзаллиги шундаки, ҳар бир ҳарфнинг махражи ва сифатлари ҳамда ҳар бир мавзуни овозли шакли мавжуд бўлиб, араб тилини бошланғич ўқувчига мустақил ўрганиши учун ҳам яхшигина кулайлик яратади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу китоб араб тилига ихтисослашган олийгоҳ ва ўқув марказлари учун жуда фойдали қўлланма деб айта оламиз.

Муаллиф:
Акмал Абдуғофур
Нашриёт: «Bio factor pres» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 144 бет
ISBN: 978-9910-9520-3-6
Ўлчами: 84×60 1/16
Муқоваси: юмшоқ

2024 йил 5 мартдаги 03-07/1215-рақамли 
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига асосан ушбу китоб диний мазмундаги маҳсулотлар туркумига кирмайди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Арабча ўқиш сабоқлари» (Бошланғич ва мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган)
40 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4789
  • Вазни: 0.65кг
  • ISBN: 9789910952036
Сотилган сони: 8
Кўрилган сони: 2535
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.