Ўзбек тилининг имло луғати (85000 сўз)
Ўзбек тилининг катта ҳажмли имло луғати (65000 сўзли) нашр этилганидан бери 35 йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Бу орада янги алифбога ўтдик, тил лексикасида, қатор сўзлар имлосида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Мазкур имло луғати ана шу каби ўзгаришларни ҳисобга олиб тузилган, аввалги имло луғатига нисбатан сўз ва терминларни кенгроқ қамраган.
Луғат таълим тизимининг барча бўғинларидаги ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларга, оммавий ахборот воситалари ходимларига, нашриётлар муҳаррирларига, умуман, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Тузувчилар: Э.А.Бегматов ва А.П.Мадвалиев.
Номи: «Ўзбек тилининг имло луғати» (85000 сўз)
Нашриёт: «Академнашр» Нашриёт-матбааси
Сана: 2013 йил
Ҳажми: 520 бет
ISBN: 978-9943-389-18-2
Ўлчами: 84х108 1/16
Муқоваси: Юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 0283
- Вазни: 0.60кг
- ISBN: 9789943389182