«Олтин зангламас»
(Тўлдирилган янги нашр)
ХХ асрнинг олтмишинчи йилларидан бошлаб ўзбек адабиёти янги даврга қадам қўйди. Бу даврга келиб шахсга сигиниш иллатларининг қораланиши адабиёт аҳли ижодига нисбий эркинлик ато этди. Ижодкорларимиз ўз асарларида бадиийликка, қаҳрамон руҳияти қирраларини ҳаққоний тасвирлашга ҳаракат кила бошладилар. Бундан ҳам муҳими, урушдан кейинги қатағон сиёсатининг курбонлари булган зиёлилар, адиб ва шоирлар озодликка чикдилар. Уларнинг ижодкорлик мақоми тикланиб, ижод билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлди. Ана шундай истеъдодли адибларимиздан бири Шухрат эди. Шуҳрат ҳам кўплаб тутқунлар қатори эркинликка чиққач «Олтин зангламас», «Шинелли йиллар» асарларини яратди. Катта меҳнат эвазига тайёрланган «Олтин зангламас» романи китобхонларга адиб ижодининг мукаммал намунаси билан танишиш имкониятини беради
Муаллиф: Шуҳрат
Нашриёт: «Ғафур Ғулом»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 520 бет
ISBN: 978-9943-6455-3-0
Бичими: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 2744
- Вазни: 0.56кг
- ISBN: 978-9943-6455-3-0