Menu
Your Cart

«Лол» (Шамсиддин Сивасий қиссаси)

«Лол» (Шамсиддин Сивасий қиссаси)
«Лол» (Шамсиддин Сивасий қиссаси)
«Лол» (Шамсиддин Сивасий қиссаси)
«Лол» (Шамсиддин Сивасий қиссаси)

«Лол»
(Шамсиддин Сивасий қиссаси)

Кириш сўзи ўрнида

Баъзи нарсаларни насиб қилган бўлсагина ёзиш мумкин, биродар. Балки, ёзилган асарларнинг барчаси шундайдир. Олдиндан нимадир дейиш қийин. Кутилмаганда қаршингизга чиқади. Аслида, сиз уни қидирган бўласиз, лекин у сизни топади. Халқ орасида шундай гап бор: «Инсон ўз ризқини қандай қилиб қидирса, ризқи ҳам уни қидириб юради юради». Ёзиш ҳам шунақа.


Бу сафар менда худди шундай бўлди. Қўлингиздаги китоб ҳам кутилмаган вақтда дунёга келди. Бу китобни ёзиш қийин бўлмади десам, ёлғон гапирган бўламан, албатта. Ҳар нарсанинг ўз қийинчилиги бор. Айниқса, ҳаммага ёқадиган китоб бўлса.


Асрлар ўтиб, қалбга яқин инсонларни эслатиш, уларни қайтадан тирилтириш менинг чекимга тушган экан. Бир неча йил олдин бир жумлага дуч келгандим, шу биргина жумла билан машаққат тўла даврим бошланди. У «Кимда-ким бир мусулмоннинг ҳаётини ёзса, уни тирилтиргандек бўлади» деган жумла эди. Ҳар доим бу ҳикматли жумлага ишониб яшадим. Биргина шу жумла сабабли ҳаётимни ёзишга бағишладим. Ўша кундан бери «унутилиб кетмасин, эслаб юришсин» деган бир дард тушди бошимга.


Ёзганларимдан айб қидирсангиз, топишингиз мумкин, албатта, хатолар тўлиб ётгандир. Қўрқмасдан айбларимни, хатоларимни тан оламан. Уларнинг барчаси меники. Хато қилгандирман, камчиликларим кўпдир, лекин уларнинг барчаси меники. Мазкур камчилик ва нуқсонлар мен сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган кўнгил аҳлиники эмас. Фақатгина меники.


Ҳар бир шаҳарнинг ўз эгаси борлигига ишонаман. Фақат шаҳарнинг эгалари ўша шаҳарда туғилган, ўша заминда юрган, унда қадам босганлар эмас, унинг ҳақиқий эгалари у шаҳарни севган, унга кўнгил қўйган кишилардир. Вафот этган бўлсаларда, ҳалигача инсонларнинг қалбида яшаб келишмоқда.


Бу сафар Шамсиддин Сивасий учун кечаларни кундузларга уладим. Ойлар давомида у зот ҳақида ўқидим, у зотни тингладим, у зот ҳақида ўйлаб уйқуга ётдим, у зот ҳақидаги сўзлар билан уйғондим. Бир шаҳарни севиш нима эканлигини, бир шаҳарга қалбан боғланиш қандай бўлишини у зотдан ўргандим. Ундан ўрганганларим билан бир лаҳза бўлсада у зот асос солган кўнгил мажлисининг бир бурчагида, балки остонасида ўзимга жой топиб, унга қулоқ тутдим. Менга насиб қилганига рози бўлдим ва у зот ҳақида ёзишга ғайрат билан киришдим.


Азиз ўқувчи, яна қалбимга бир дард тушди. Ичимда бир сир бор, лекин билмайман қаердан келди. Биргаликда қидириб кўрмаймизми, нима дейсиз? Келинг, бу дардни баҳам кўрамиз, бу сирни ўртоқлашамиз. Замоннинг алғов-далғовларидан бир четга чиқиб, қадим Сивас шаҳрида учрашамиз ва Шамсиддин Сивасий ҳазратларининг Даргоҳига борамиз.




Муаллиф:
 Фотиҳ Думан
Таржимон: Иқбол Усмон
Нашриёт: «Nasim kutub»
Ҳажми: 303 бет 
Сана: 2023 йил
ISBN: 978-9943-9436-3-6
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Лол» (Шамсиддин Сивасий қиссаси)
65 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 4358
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943943636
Сотилган сони: 5
Кўрилган сони: 1562