Menu
Your Cart

«Муснад» Сараланган ҳадислар

«Муснад» Сараланган ҳадислар

«Муснад» Сараланган ҳадислар

  Мазкур китоб Абдуллоҳ ибн Муборакнинг “Муснад” асарининг ўзбек тилидаги таржимаси бўлиб, унда инсонларга яхшилик қилиш, ёмонликдан узоқ бўлиш, одоб-ахлоқ ва улардан бошқа турли мавзулардаги долзарб масалалар баён этилган. Мазкур китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. 


КИРИШ

Юртимиз истиқлолга эришган кунларданоқ, халқимиз маънавиятини юксалтириш, аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш, халқимизнинг ҳаётига сингиб кетган қадриятларни қайта тиклаш каби масалалар давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Халқимиз тарихининг минг йилдан кўпроқ даври Ислом динига боғлиқ экани бор ҳақиқатдир. Бу эса, халкимиз ўтмиши, аждодларимиз ҳаёти ва миллий қадриятларимиз ана шу муқаддас дин билан боглик эканлигини билдиради. Бу ҳақиқатни таъкидлаб, биринчи Президентимиз Ислом Каримов: “Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда асло тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз", деб таъкидлаган эди. Мустақилликдан олдинги даврда давлат сиёсатининг асоси “жамиятда дин сарқитларига барҳам бериш ва кишиларни илмий-атеистик руҳда тарбиялаш” ғояси эди. Ўша даврда дин ҳақида ижобий бирор нарса ёзиш ёки ундаги инсонпарварлик ғоялари ҳақида гапиришнинг умуман имконияти йўқ эди. Таълим тизимида халқни диндан узоқлаштириш, халқ ҳаётидан диний қадриятларни суғуриб ташлашга қаратилган махсус фанлар жорий қилинган эди. Таълим йўналиши қандай бўлишидан қатъий назар, барча ўқув юртларида “илмий атеизм”, “илмий коммунизм шу каби турли номдаги бир неча "фанлар” энг асосий фан сифатида эътироф этилар эди. Ўз соҳасига тегишли билимларни тўлиқ ўзлаштириб, етук мутахассис бўлган талаба ҳам, ўша “муҳим” фанлар имтиҳонидан ўта олмаса, унга онги паст ва мафкуравий колок одам сифатида каралар эди. Мустақилликдан кейин динни тўғри ўрганиб таҳлил қилиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ҳамда миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш ва ёшлар онгига сингдиришда ундан фойдаланиш долзарб масалалардан бирига айланди. Аллох таолонинг охирги ва мукаммал дини - Исломда ирқчилик, миллатчилик, яшаш жойига ёки тилига қараб одам ажратиш деган тушунчанинг ўзи йўқ. Ҳамма ихлосига, эътиқодига, қилган меҳнатига яраша қадр топади. Шунинг учун ҳам аслида қобилиятли бўлган Моварауннаҳр диёри аҳолиси Исломда ўзининг мурод-мақсади ва ҳаловатини топди. Ислом туфайли ҳаётнинг барча соҳаларида улкан муваффақиятларга эришди. Ислом сояси остида бу диёр гуллаб-яшнади ва ўз даврининг пешқадамига айланди. Айни шу мавзуда тарихга диққат билан назар соладиган бўлсак, ҳаётнинг барча соҳаларида кўзга кўринган арбоблар, дунёга донғи кетган буюк алломалар ва шахслар вояга етган. Бутун оламга фан, маданият, ҳазорат (цивилизация) марказлари сифатида танилган шаҳарларимиз ҳам ўша вақтда тилларга тушган. Энди Мовароуннаҳрдаги ҳадис илми тарихи, муҳаддислар ҳақида қисқача сўз юритиб ўтайлик. Аллоҳ таоло юртимизни Ислом нури билан мунаввар қилганда, баъзи саҳобаи киромларга ҳозирги Туркманистон ҳудудлари, хусусан Насо ва Марв шаҳарларида истиқомат қилишларини этди. Албатта, саҳоба (розияллоху анхум)лар бор жойда ҳадис дарслари уюштирилган. Одамлар теварак атрофдан хам кела бошлаган. Натижада ҳадис мактаби ташкил топди. Кейинчалик, бу мактаб Исҳоқ ибн Роҳавайх Марвазий ва Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий каби етук алломалар, буюк муҳаддисларни тарбиялаб етиштирди. Насо шаҳридан эса энг мўътабар олти ҳадис китоби (“Сиҳоҳи ситта")нинг бирини тузган Имом Насоий етишиб чикди. Дунё тарихидаги оддий ҳақиқатларнинг бири шуки, илм-фансиз ҳеч бир юрт, ҳеч бир халк, ҳеч қандай жамият тараққиётга эриша олмайди. Ислом маданияти етиб борган юртларнинг гуллаб-яшнаши, мусулмон ўлкаларининг жаҳон тарихи кўрмаган тараққиётга эришиши, юртларнинг обод, халқларининг пешқадам бўлиши ҳам Ислом динининг илм-фанга бўлган муҳим эътибори сабабидандир. Ислом инсон ҳаётини диний ва дунёвий ҳаётга бўлмай бир бутун нарса деб қараганидек, илмга ҳам бир бутун ҳақиқат деб қараган. Илм даргоҳларида турли дарслар ўқитилган. Уламолар ҳар бир илмдан имкони борича хабардор бўлишга ҳаракат қилганлар. Уларнинг маълум бир соҳада машҳур ва пешқадам бўлишларига турли илмларнинг бирида қилган кашфиёти ёки ёзган китобининг нодирлиги сабаб бўлган холос. Агар машҳур алломаларнинг таржимаи ҳоллари билан яхшироқ танишиб чиқсак, бу ҳақиқат аниқ намоён бўлади. Биргина мисолни олайлик: Абу Али ибн Сино асли файласуф бўлган ва калом илми билан шуғулланган. Қуръоннинг баъзи жузларига тафсир ёзган. У қолдирган асарлар рўйхатига бир назар солган одам буни дарҳол сезади. Лекин, фалсафий баҳслардан дам олиш вақтларида тиб илмлари билан ҳам шуғулланган. Шундан кўриниб турибдики, назарий илмлар амалий-тажрибавий илмларга қараганда етакчилик қилган. Шунинг учун кескин тараққиётга эришилган. Айни ўша пайтда ислом динига оид илмлар бўйича буюк имом ва алломалар етишиб чиққан ва ўзларининг беқиёс асарларини битганлар. Биз баҳс юритаётган ҳадис илми ҳам шулар жумласига киради. Марв ва Насодан кейин ҳадис илми бошка ўлкаларга ҳам тарқалди. Турли жойлардан буюк муҳаддислар етишиб чикдилар. Уларни номма-ном санаб чикиш мушкул, энг машҳурларидан баъзиларини зикр қилиш билан кифояланамиз. Юкорида Исҳоқ ибн Роҳавайх Марвазий, Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий ва Имом Насоийларни айтиб утдик. Улар билан бир каторда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий Самарқандийларни ҳам бутун Ислом олами ҳадис илмининг пешволари деб тан олган. Умуман ҳадис илми бўйича ҳеч бир мусулмон юрти бизнинг юртимиз олдига туша олмайди. Дунё бўйича энг мўътабар ҳадис китоблари олтита бўлиб, шундан бештасига ҳамма якдил иттифоқ қилган. Булар - Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоийларнинг китоблари. Шулардан учтаси - Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насоийлар юртимиз фарзандларидир. Шунингдек, тўққизта мўътабар ҳадис китобларининг олтинчи ўринга даъвогарлик қилиб турган китоблардан яна бири Имом Доримий Самарқандийнинг китобидир. Бу зот ҳам юртимиздан чиққан алломалардандир. Яна Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ"лари Куръондан кейинги энг ишончли китоб деб тан олинган. Албатта, бундай натижаларга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Ўша даврдаги илмий муҳит, турли ҳадис мактаблари орасидаги ўзаро мусобака, устоз ва толиби илмларнинг кўплиги тараққиётга ўз ҳиссасини қўшган. Шунчалик буюк имомларнинг етишиб чикиши, ўз-ўзидан, Шунчалик мўътабар китобларнинг пайдо бўлиши тасодиф яъни пойдеворсиз, асоссиз, керакли омилларсиз бўлмайди. Шунчалик мўътабар китобларнинг пайдо бўлиши тасодифан эмас, албатта.

Муаллиф: Абдуллоҳ ибн Муборак
Таржимонлар: Олимхон Юсупов, Қодирхон Маҳмудов
Нашриёт: «Имом Бухорий халқаро маркази» Нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-5200-8-0
Ўлчами: 60×84 1/16
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 19 апрелдаги 2306-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муснад» Сараланган ҳадислар
24 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 1190
  • Вазни: 0.21кг
  • ISBN: 9789943520080
Сотилган сони: 10
Кўрилган сони: 11677
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.