«Кечинмалар 2» (Машаққатли йиллар)
Туркиялик ёзувчи Жунайд Суавининг 7 ёшдан 70 ёшгача мўлжалланган, ҳаммабоп ҳикоялари жамланган бу китоб дунёнинг ўндан ортиқ тилларига таржима қилинган. Муаллиф ўз бошидан кечирган, кўрган ва эшитган «Кечинмалар» китобидаги ҳикоялар ўзбек китобхонларига манзур бўлади деган умиддамиз.
ЖУНАЙД СУАВИ
Ёзувчи Жунайд Суави 1948 йилда Туркиянинг Адапазари шаҳрида туғилган. Туркиянинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқитувчилик қилган, профессор илмий унвонига эга. Ёзувчининг номини уч жилддан иборат «ҲАЁТ ҲИКОЯЛАРИ» деб номланган ҳикоялар тўплами машҳур қилди. Ўттиз йил мобайнида ёзиб, китоб шаклида жамланган ҳикоялар ўндан ошиқ хорижий тилларга таржима қилинган. Қўлингиздаги «Кечинмалар» деб аталган китоб ҳам худди шу «Ҳаёт ҳикоялари»нинг ўзбекча таржимасидир. Жунайд Суави оилали, уч фарзанднинг отаси.
Сўзбоши
1970 йилларда икки-уч киши биргаликда «Зафар» журналини чоп этардик. Ўша кунларда кадрлар масаласидан қийналганимиз учун ҳар ойда бир маротаба нашр қилинадиган журналга ўқишли мақола топишда қийналганмиз. Шундай кунларнинг бирида журнал саҳифаларидан бири бўш қолди. Мен ўша саҳифани тўлдириш учун бир ҳикоя ёзмоқчи бўлдим. Кейинги сонда ҳам бу ишни давом эттирдим. Аввалига «Ноғорачи», ундан кейин «Яшил либос» ҳикояларини қаламга олдим. «Яшил либос» нўноқроқ ёзилгани билан ўқувчилар томонидан илиқ қаршиланди ва севиб ўқилди. Бу мени янада ўқишли ҳикоялар ёзишга ундади. «Илҳом парилари» деган ижодкор меҳмонининг ташрифи менда сийрак давом этгани учун китобларнинг ёзилиши узоқ йиллар давом этди. Ва «Кечинмалар» номли асаримнинг биринчи жилди йигирма беш йил деганда тугалланди. Қўлингиздаги китоб эса дуоларингиз билан беш йил давомида ёзилди. Ундан кейин эса учинчи жилдимиз ҳам дунё юзини кўрди. «Кечинмалар» китоблари 35 йил- дан ошиқ вақтдан бери мингларча кишиларнинг қўлига етиб борди, севиб ўқилди, тилдан тилга айланди. Кейинги икки авлод шу китоблар билан улғайди десам муболаға бўлмайди. Бу китоблар ўз доирасида олдинги сафларда бўлгани учун Аллоҳнинг мадади билан улкан бўшлиқни тўлдиришга муваффақ бўлди. Бу асарларнинг севиб ўқилишига яна бир сабаб уларнинг ёшга тааллуқли бўлмагани, яъни ҳар қандай қатламга мос тушиши деб ўйлайман. Бу ҳикояларни ёзган меҳр қаламининг «сиёҳи»
кўнгилдан қилган дуоларингиздир. Бизни сиёҳ- ҳаққимизга сиз қолдирманг...
Жунайд Суави
Муаллиф: Жунайд Суави
Туркчадан таржимон: Умида Адизова
Туркчадан таржимон: Умида Адизова
Нашриёт: «Kitobdor» нашриёти
Сана: 2022
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-6788-9-7
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Мундарижа:
Сузбоши
Ҳозиржавоб баликчи
Зиёфат
Курсилар кўзголони Сўнгги макон
Жаннатдан келган кугирчок
Зайнал поччам Сут ирмоги
ЯХШИЛИК
Оналик мехри
Такдири насиб Ёлгизликка махкум гудак
Ишбилармон Илмий бахс
Зафар
Суюнчи
Киркда бир
Муҳандис
Соҳил
Умид тоши
Фатх Корли тоғдаги донлар
«Кечинмалар 2» (Машаққатли йиллар)
38 500 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 3599
- Вазни: 0.30кг
- ISBN: 9789943678897
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 8094