йўқ
«Кечинмалар 1» (Чиройли тушлар)
Туркиялик ёзувчи Жунайд Суавининг 7 ёшдан 70 ёшгача мўлжалланган, ҳаммабоп ҳикоялари жамланган бу китоб дунёнинг ўндан ортиқ тилларига таржима қилинган. Муаллиф ўз бошидан кечирган, кўрган ва эшитган «Кечинмалар» китобидаги ҳикоялар ўзбек китобхонларига манзур бўлади деган умиддамиз.
ЖУНАЙД СУАВИ
Ёзувчи Жунайд Суави 1948 йилда Туркиянинг Адапазари шаҳрида туғилган. Туркиянинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқитувчилик қилган, профессор илмий унвонига эга. Ёзувчининг номини уч жилддан иборат «ҲАЁТ ҲИКОЯЛАРИ» деб номланган ҳикоялар тўплами машҳур қилди. Ўттиз йил мобайнида ёзиб, китоб шаклида жамланган ҳикоялар ўндан ошиқ хорижий тилларга таржима қилинган. Қўлингиздаги «Кечинмалар» деб аталган китоб ҳам худди шу «Ҳаёт ҳикоялари»нинг ўзбекча таржимасидир. Жунайд Суави оилали, уч фарзанднинг отаси.
Сўзбоши
Мендан қандай қилиб ёзувчи бўлганимни сўрайдилар. Сўровчиларга шундай жавоб бераман: «Мен ёзувчи эмасман, ёзолмайдиганларданман». Бу ортикча камтарлик ёхуд муболаға эмас. Чунки баъзан бир неча ой қийналиб, муштоқликда ўртансам-да, биргина сатр ҳам ёзолмайман. Лекин баъзан олдимдаги қоғозларда кўз ёшлар билан ювилган бир неча ҳикоялар бирданига пайдо бўлганини кўраман. Ёзган сатрларимга эгалик даъво қилолмайман. Аллоҳнинг эҳсони билан туғилган, аввало, мени ҳайратга солган бу ҳикоялар лицейда ўқиб юрган кезлари бадиий фанлардан қайта имтиҳон топширшига тўғри келган кишиники эмас, уларни дуолар билан кутаётганларникидир. Туркияда нашр қилинган «Кечинмалар» туркумидаги ҳикоялар 35 йилдан бери юз мингларча инсонларнинг қалбини фатҳ этди. Икки авлод бу ҳикояларни ўқиб улғайди, тафаккур уфқларини кенгайтирди. Етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган китобхонлар «Кечинмалар» сатрларида ўзини ўзлигини кўрди. Бу ҳикояларда жамланишди, ҳаётларида акс эттиришди. Ҳар бир сўзим меҳр суви билан суғорилгани учунми, ҳамманинг қалбига етиб бораётганидан мамнунман. Китоблар қисқа вақтда дунёнинг турли бурчакларида яшаётган меҳрга интиқ кўнгилларга етди. «Кечинмалар» туркумидаги меҳр тафти уфураётган китоб буткул ва қисман дунёнинг ўндан ортиқ давлатида таржима қилинди. Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, навбат ўзбек халқига келди. Жону жигаримдек севганим, ўзбек биродарларимга ушбу китобимни дуоларим билан тақдим этарканман, ҳикояларни таржима қилгани ва бу хайрли ишга бош бўлгани учун Умида Адизовага ҳам адоқсиз дуоларим билан миннатдорчилик билдираман. Ҳикоялардаги ҳар бир сўз учун Аллоҳ таржимонга беадад савоблар берсин! Умид қиламанки, ўзбек халқи меҳр билан суғорилган, ҳар сатридан муҳаббат тафти уфураётган ҳикояларни муносиб қарши олади.
Эҳтиром билан Жунайд Суави,
Туркия.
Муаллиф: Жунайд Суави
Туркчадан таржимон: Умида Адизова
Туркчадан таржимон: Умида Адизова
Нашриёт: «Kitobdor» нашриёти
Сана: 2022
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-6788-8-0
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Мундарижа:
Сўзбоши ......
Яхшилик унутилмайди
Тилга кирган чакалок Меҳмон
Юраксиз инсон куз ёшлари
Моҳир ямокчи
Меҳмоннинг ризқи
Ногирон боладан сабо
Муносиб либос
Она кучоги
Омад
Ногорачи
Кечиккан йўқлов
Чинор
Мерос
Масжидга кайтиш Осон сўроқ-савол
Даҳшатли туш Сўнгги сўз
Муолажа
Туғилган кун ҳадяси
Қарз
Мавлом найласа, гўзал айлар
Ғийбат
Елкасида жаннатни ташиётган йигит
Нурюзли отахон
Машаққат
Намоз вакти
«Кечинмалар 1» (Чиройли тушлар)
38 500 сўм
- Stock: йўқ
- Код: 3598
- Вазни: 0.30кг
- ISBN: 9789943678880
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 9012