Устоз Абдулҳаким қори Матқулов билан суҳбат бўлиб ўтди

 Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 182-сонида устоз Абдулҳаким қори билан суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбатга Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид меҳмон бўлдилар. Тадбирнинг биринчи қисмида нутқ сўзлаб, араб тилини ўрганиш бўйича тингловчиларга тавсиялар бердилар.
Сўнг савол-жавоб қисмига навбат берилди. Одатдагидек, 10 та савол ўйналди, тўғри жавоб берганларга китоб ҳадя қилинди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Абдулҳаким қори Матқулов илм олиш ҳақида нутқ сўзладилар.
Тадбир хайрли дуолар билан ниҳоясига етди.
Кейинги ҳафта устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.