МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ТАШАККУРНОМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

26 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда бугунги кунда диний-маърифий йўналишда фаолият юритаётган бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Жумладан, «Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоаси ҳам таклиф қилинди.

Сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков бугунги кунда оммавий ахборот воситалари зиммасидаги масъулият нечоғлик муҳим эканини эслатиб, бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган ишларни таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир охирида маърифат улашиш йўлида фаол ҳаракат қилаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва даврий нашрларга, улар қатори «Hilol» журнали ва islom.uz сайтининг жонкуяр жамоасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб «Hilol-Nashr» нашриёти ҳам барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклаб қолади!