«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 177-сонида Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли билан суҳбат бўлиб ўтди. 


Тадбирни устоз Эркин Малик очиб бердилар.

Сўнг Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғлига сўз навбати берилди. Домла инсон қадри, аёлларга муносабат, шайх ҳазратлари ҳақида хотиралар ва бошқа мавзуларда нутқ сўзладилар.

Тадбирни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар.

Суҳбатнинг савол-жавоб қисмида тўғри жавоб топганларга устознинг «Дангасалик: сабаб ва ечимлар» китоби ҳадя қилинди.

Савол-жавобдан сўнг устоз билан тингловчилар ўртасида савол-жавоб ўтказилди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги ҳафтанинг сешанба куни «Устозлар билан мутолаа» лойиҳаси доирасида «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади. Суҳбатни Анвар Аҳмад олиб борадилар.