Қурбон ҳайит яқин! «Hilol-Nashr» нашриётидан туҳфа — «Қурбонлик ва ов» китоби нашр қилинди!


Ислом динида ҳалол луқма жуда олий тушунча. Зеро барча ибодатлар ҳалол ва покиза ризқ орқали амалга ошади. Ана шундагина қилинган ибодатлар, тавба-тазаррулар илоҳий даргоҳда қабул бўлади. Шундай талаблардан биттаси сифатида шаръий меъёрларга кўра сўйилган жонлиқ гўштидан фойдаланиш ҳам бу борада кишидан бир мунча илмий савияга эга бўлишни тақозо қилади. Биз айнан мана шу мақсадда қўлингиздаги мазкур рисолада «қурбонлик сўйиш», «ақийқа қурбонлиги» ва «ов» деб аталмиш алоҳида учта мавзуни битта муштарак жиҳат, яъни гўштини истеъмол қилиш ҳалол бўлган жонлиқни шаръий талабга кўра сўйиш масаласини ёритишга ҳаракат қилдик. Зеро биз эътиқод қилувчи дин неъматнинг ҳалол бўлишидан ташқари унга ҳалол йўл билан эришиш ва уни ҳалол усулда тайёрлашни ҳам буюради.


Ҳажми: 68 бет

Ўлчами: 60х84 1/32

Муқоваси: юмшоқ

Нархи: 13 000 сўм