Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Барчангизга Ийдул Азҳо - Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Аллоҳ таоло хонадонингизга файзу футуҳ, баракотлар ёғдирсин! Барчамизни икки дунё саодатига мушарраф айласин! Ушбу муборак кунлар, унда қилинган дуои хайрлар эвазига бошимизда турган синовли кунларни аритишини Ўзи насиб қилсин! Қилинажак қурбонликларимизни фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлишини, бунинг орқасидан улкан-улкан савобларга эришимизни насиб қилсин!


Aбу Саъийд Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: «Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): «Эй Aллоҳнинг Расули, бу фақат биз — оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у зот: «Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар».

Табарони, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.