Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ёлғон» номли китоблари қайта нашр қилинди
«Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.
Келгуси ожизона сатрларда ушбу разил маънавий жиноят – ёлғон ҳақида қўлдан келганича сўз юритиш ниятидамиз. Мақсад, халқимиз ичида ушбу офат ҳақидаги тушунчани ойдинлаштириш, унинг таҳликали оқибатларидан жамиятимизни поклаш ва яхшиликнинг кўпайишига ҳисса қўшишдир»
Муқаддимадан
Ҳажми: 80 бет
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Нархи: 11 000
Изоҳ қолдириш