«Огоҳ бўлинг»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сўзбоши

Охирги вақтларда «ғарб маданияти ва эркинлиги» ёки «оммавий маданият» деб тарғиб қилинаётган ёмон иллатларнинг салбий оқибатларини такрор-такрор кўраётганим ушбу рисолани ёзишимга сабаб бўлди. Нафақат ёшлар орасида, балки катталар орасида ҳам бизнинг ўзлигимиз, миллатимиз ва динимиз кўрсатмаларига ёт иллатларнинг тарқалиб бораётгани кишини чуқур ўйлантириб қўяди. Ёшларни ёш десак, бу ёмон иллатларга баъзида ёши катталар ҳам бош-қош бўлаётгани ўта ачинарли ҳолдир. Яна ҳам ёмони бошқаларнинг бундай ҳолатларга бепарво бўлиб қолаётгани, худди бу нарсаларга одатий нарсалар каби ёндашиб қолинаётганидир. Бу эса кейинчалик катта муаммоларга олиб келадиган ҳолатдир. Ҳар қандай одат ёки ғояни ҳаëтга сингдириш ҳақида «Овертон туйнуги» назарияси мавжуд. Унга кўра инсонлар ҳаётига бирор жараён ёки одатни киритиш учун аввал бу нарсага бепарволик шакллантирилади. Вақт ўтиши билан эса жамият ҳаётидаги бу жараён ёки одат ўз-ўзидан мустаҳкамланиб, инсонлар ҳаётининг ажралмас бир бўлагига айланиб қолади. Бу сиёсатнинг мақсади кўп йиллар олдинга қаратилган бўлиб, инсонлар онгида бу ҳолатларга бориб-бориб кўникишни шакллантириш мақсад қилиб олинган бўлади. Бу зарарли иллатлардан огоҳ этиш учун ушбу рисолани сиз китобхонларга етказишни ният қилдим. Мақсадим: ушбу рисолани ўқиган ҳар бир киши ундан фақат ибрат олсин ва тўғри хулоса чиқарсин. Менинг соҳам техника йўналиши бўлиб, олийгоҳни электр алоқа муҳандиси йўналиши бўйича тамомлаганман. Шунинг учун рисолада йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун узримни қабул қилгайсиз. Агар ушбу рисолани ўқиш жараёнида ўзингизга бирор манфаатли нарса ололсангиз, каминанинг ўтган аждодлари руҳига дуойи хайрда бўла- сиз деган умиддаман.


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси

Ҳажми: 80 бет

Сана: 2022 йил

ISBN: 978-9943-6966-7-9

Ўлчами: 84х108 1/32

Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Огоҳ бўлинг»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 3984
  • Сотувда: Мавжуд
  • 11,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Жамият танасига тушган қурт»

«Жамият танасига тушган қурт»

«Жамият танасига тушган қурт»Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!Бизларга ҳалол ва ҳаромни очик билдирган Зо..

12,000 сўм

«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»

«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»

«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»Бисмиллаҳир Рохманир Роҳийм! Қўлингиздаги рисола лойиҳа..

12,000 сўм

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл» Эламакон ёшу қари бирдек яхши кўриб қоладиган мамлакатдир. Чун..

30,000 сўм

«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда

«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилда

«Ucell билан 22 йил» 3 хил тилдаБисмиллаҳир Рохманир Роҳийм! Рисолада келтирилган барча воқеликлар ..

36,000 сўм

«Виртуал олам болалари» (кирилл)

«Виртуал олам болалари» (кирилл)

«Виртуал олам болалари»(кирилл) Ушбу китобда ёшларнинг телефонга тобелиги натижасида виртуал дунё и..

20,000 сўм

«Virtual olam bolalari» (lotin)

«Virtual olam bolalari» (lotin)

«Virtual olam bolalari»(lotin)Ushbu kitobda yoshlarning telefonga tobeligi natijasida virtual dunyo ..

20,000 сўм

«Virtual olam o'smirlari» (lotin)

«Virtual olam o'smirlari» (lotin)

«Virtual olam o'smirlari»(Illat sari)Telefonga tobelik oqibatida kelib chiqadigan muammolarning barc..

20,000 сўм

«Виртуал олам ўсмирлари» (кирилл)

«Виртуал олам ўсмирлари» (кирилл)

«Виртуал олам ўсмирлари»(Иллат сари)Телефонга тобелик оқибатида келиб чиқадиган муаммоларнинг барчас..

20,000 сўм

«Virtual olam o'smirlari. Jinoyat sari» (lotin)

«Virtual olam o'smirlari. Jinoyat sari» (lotin)

«Virtual olam o'smirlari»(Jinoyat sari)Ushbu kitob «Virtual olam oʻsmirlari» nomli kitobning davomi ..

20,000 сўм

«Виртуал олам ўсмирлари. Жиноят сари» (кирилл)

«Виртуал олам ўсмирлари. Жиноят сари» (кирилл)

«Виртуал олам ўсмирлари»(Жиноят сари)Ушбу китоб «Виртуал олам ўсмирлари» номли китобнинг давоми бўли..

20,000 сўм

Огоҳ бўлинг, Абдулкарим Ҳасан, Ogoh bo‘ling, Abdulkarim Hasan