Menu
Your Cart

«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд)

«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд)
«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд)
«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд)
«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд)

«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.


   Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳнинг ҳабиби, севимли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога солату саломлар бўлсин. Аҳли байт ва саҳобаи киромларнинг ҳар бирларига саломларимиз, ҳадиси шарифларни бизгача саҳиҳ ҳолда етказган муҳаддислар, ҳадис илми устозлари ва ровийларига ташаккурларимиз бўлсин.

Аммо баъд!

   Аллоҳ таолонинг марҳамати ва инояти билан ҳадис илмига оид яна бир мўътабар манбанинг илмий-изоҳли таржимаси ва шарҳини нашр қилишга муяссар бўлмоқдамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари тўпланган мазкур ҳадис китоби асрлар бўйи юртимиз мадрасаларида ҳадис фанидан энг асосий ўқув қўлланмаларидан бири ҳисобланган. Ушбу асар нафақат қадим Мовароуннаҳр мадрасаларида, балки Усмонийлар салтанати ҳудудларида ҳам, Ҳиндистон-Покистон ўлкаларида ҳам ҳадис фанидан дарслик бўлиб хизмат қилиб келган. Уни ўқиган талабаларни «Мишкотхон» деб эҳтиром қилиб келинган ва уларга ушбу асарни устоз ҳузурида ўқиб чиққанлиги тўғрисида ўзига хос ижоза – шаҳодатнома берилган. Тарихчилар ушбу асарни XVI асрдаёқ Бухоро мадрасаларида ўқитилганини аниқлаганлар. Демак, бугунги кун авлоди жонажон юртимиз тарихидаги, ватанимиз олий ўқув юртларида қарийб беш юз йил дарслик бўлиб келган асар билан танишишга ҳақлидирлар.

Бу мўътабар китоб таниқли муҳаддис олим Валиюддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хатиб ат-Табризий (ваф. 741 ҳ./1340 м.) раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб бўлиб, «Мишкот ал-Масобиҳ» («Чироқлар токчаси») деб номланади. У билан муаллиф севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларини буюк қалбларидан таралишига ишора қилганлар. Ёки ҳадиси шарифларни чироққа, ўз китобини эса чироқлар қўйиладиган токчага ўхшатганлар. Шунингдек, асар номи ўз манбаси ва асоси бўлмиш «ал-Масобиҳ» китобига ҳам ишора қилади. У эса Муҳйиссунна Ҳусайн ал-Бағавий (436-510 ҳ./1044-1117 м.) раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб бўлиб, унда тўрт минг атрофида ҳадислар бўлган. Валийуддин ат-Табризий раҳимаҳуллоҳ эса уни қайта ишлаб, ҳадислар сонини қарийб олти мингга етказиб, мукаммал ҳолатга келтирган.

Асрлар давомида «Мишкот ал-Масобиҳ» ва унинг асли бўлмиш «ал-Масобиҳ»га ўнлаб шарҳлар битилган. «Мишкот ал-Масобиҳ»га илк шарҳ муаллифнинг ўз устози Шарафуддин ат-Тийбий (ваф. 743 ҳ./1342 м.) раҳматуллоҳи алайҳ томонидан битилган. Ушбу асарнинг бир қанча шарҳлари бор бўлиб, бизнинг юртларда машҳур бўлган шарҳларини эса икки нафар ҳанафий муҳаддис олимлари ёзишган. Улардан бири Мавлоно Али ал-қори (ваф. 1014 ҳ./1606 м.) раҳимаҳуллоҳ томонидан битилган «Мирқот ал-мафотиҳ» номли шарҳи, иккинчиси эса Абдулҳақ Бухорий Деҳлавий (958-1052 ҳ./1551-1642 м.) раҳимаҳуллоҳ томонидан ёзилган «Ламаот ат-Танқиҳ шарҳу Мишкот ал-масобиҳ» асари ҳисобланади.

Қўлингиздаги «Мишкот ал-масобиҳ» асари замонавий манбашунослик ва илмий изоҳлаш услубларига амал қилган ҳолда шарҳланган. Асарнинг ўзбек тилига тўлиқ академик таржимаси ва илмий-изоҳли шарҳи юқорида айтиб ўтилган икки мўътабар шарҳ «Мирқот ал-мафотиҳ» ва «Ламаот ат-Танқиҳ шарҳу Мишкот ал-Масобиҳ», шунингдек, «Хайр ал-мафотиҳ шарҳу Мишкот ал-Масобиҳ» асарлари, қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда замондош олимларнинг ёзган шарҳлари асосида тайёрланиб илк бор нашр этилмоқда.

Шу билан бирга «Мишкот ал-масобиҳ» китобини шарҳ қилишдан олдин ҳадис илми истилоҳлари тўғрисида содда ва қисқа баён қилишни ирода қилдик. Шу мақсадда одатда «Мишкот ал-масобиҳ» китобини ўқишда илм толиблари ўртасида дарс қилиб ўқиладиган муҳаддис аллома Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳ алайҳнинг «Муқаддиматун фи мусталаҳоти илми-л-ҳадис», яъни «Ҳадис илми истилоҳидаги муқаддима» китобини ихтиёр қилдик. Ушбу китоб «Мишкот ал-масобиҳ» китобининг шарҳига киришиш учун кифоя қиладиган даражада, ортиқча баҳслардан холи мўъжазгина рисоладир. Илм остонасидаги кишилар ҳам ундан фойда олгани каби олим кишилар ҳам ундан беҳожат эмас.

Шундай қилиб, «Мишкот ал-масобиҳ» асарининг кўп жилдли, илмий-изоҳли академик шарҳи юртимиз мусулмонларига муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бошланган хайрли ишни муваффақият билан охирига етказишни насиб айласин. Жонажон ва мустақил, эмин-эркин, ўтмиши ва келажаги буюк ушбу юртда шу хилдаги илмий ишлар ва диний-маърифий китоблар кўпаяверсин. Яратган ҳаммамизга ушбу китобни фойдали ва манфаатли айласин.


Нашрга тайёрловчилардан


Муаллиф: Валиюддин Хатиб АТ-Табризий
Таржимон: Ҳикматуллоҳ Абиев, Қурдратуллоҳ Сидиқметов

Нашриёт: «Hilol nashr» нашриёти
Сана: 2023 йил
ISBN: 978-9943-9426-4-6

Ҳажми: 672 бет
Муқоваси: қаттиқ

Мундарижа


Сўзбоши

Муқаддиматун фи мусталаҳоти илми-л-ҳадис

Биринчи фасл. Ҳадиснинг таърифи ва унинг турлари ҳақида

Иккинчи фасл. Санад ва матннинг таърифи, ҳамда уларга

тегишли ҳолатлар ҳақида

Учинчи фасл. Шозз, мункар, муъаллал ва эътибор ҳақида

Тўртинчи фасл. Ҳадиснинг даражалари ҳақида: саҳиҳ,

ҳасан ва заиф

Бешинчи фасл. Адолат ва зобт ҳамда иккисига тегишли

бўлган таъна кўринишлари ҳақида

Олтинчи фасл. Ғариб, азиз, машҳур ва мутавотир ҳадислар ҳақида

Еттинчи фасл. Заиф, саҳиҳ ва ҳасан мартабаларининг

турлича бўлиши ҳақида

Саккизинчи фасл. Саҳиҳ, ҳасан ва заиф ҳадислар билан

ҳужжатланиш ҳақида саҳиҳ ва ҳасан ҳадис билан ҳужжатланиш

Тўққизинчи фасл. Саҳиҳнинг мартабалари, саҳиҳларнинг

сони ва саҳиҳ китоблар сони ҳақида

Ўнинчи фасл. Машҳур олти саҳиҳ китобларининг

таърифи ҳамда муаллифларининг таржимаи ҳоллари ҳақида

Муқаддима

1-баҳс. Ҳадиснинг луғавий ва истилоҳий маъноси ҳақида

2-баҳс. Ҳадис ва ҳадис илмининг таърифи ҳақида

3-баҳс. Ҳадис ва хабар ўртасидаги нисбат (муносабат) ҳақида

4-баҳс. Ҳадис илмининг фазилатлари ҳақида

5-баҳс. Ҳадиснинг динда ҳужжат эканлиги ва ундаги

мавқейи ҳақида

6-баҳс. Ҳадисга бўлган зарурат ҳақида

7-баҳс. Ҳадисни инкор қиладиган баъзи тоифаларнинг

шубҳаларига бўлган жавоблар ҳақида

8-баҳс. Ҳадис илмининг тарихи ва ҳадис

китобларининг ёзилиш даври ҳақида

9-баҳс. Ҳадис илми ўрганувчи толибларга

тегишли одоблар ҳақида

10-баҳс. «Мишкот ал-масобиҳ» ва «Масобиҳус-сунна»

китоблари ва уларнинг мусанифлари ҳақида

Мишкот ал-масобиҳ муқаддимаси


Иймон китоби

Биринчи фасл

Иккинчи фасл

Учинчи фасл

Кабира гуноҳлар ва мунофиқлик аломатлари боби

Биринчи фасл

Иккинчи фасл

Учинчи фасл

Васваса боби

Биринчи фасл

Иккинчи фасл

Учинчи фасл

Қадарга иймон келтириш боби

Биринчи фасл

Иккинчи фасл

Учинчи фасл

Қабр азобини исботлаш боби

Биринчи фасл

Иккинчи фасл

Учинчи фасл

Китоб ва суннатни маҳкам тутиш боби

Биринчи фасл

Иккинчи фасл

Унинчи фасл


Илм китоби

Биринчи фасл

Иккинчи фасл

Учинчи фасл

Фойдаланилган манба ва адабиётлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 21 ноябрдаги 03-07/8864-рақамли ҳамда 2023 йил 13 февралдаги 03-07/861-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд)
120 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4180
  • Вазни: 1.50кг
  • ISBN: 9789943942646
Сотилган сони: 54
Кўрилган сони: 14302
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.