









«Бухоро тарихи»
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закарийя ал-Хаттоб ибн Шарик ан-Наршахий (899-959) тарихчи олим. Бухоронинг Наршах қишлоғида туғилган. Таржимаи ҳолига оид маълумотлар кам. Сомонийлар саройида котиблик қилган. Наршахий 943-944 йил-ларда «Бухоро тарихи» («Таҳқиқи вилояти Бухоро») номли асарини араб тилида ёзиб, уни сомонийлар амири Нуҳ ибн Насрга бағишлаган. Наршахийнинг ўғли Абу Бакр Мансур ва невараси ҳадисшунос олим Абу Рафи ал-Ала ибн Мансур ибн Муҳаммад ибн Жаъфар асарни араб тилида давом эттиришиб, Мансур ибн Нуҳ, яъни сўнг ги сомонийлар давригача тўлдиришган.
Наршахий ўзи туғилган қишлоғида вафот этган. Асарнинг асл нусхаси бизгача етиб келмаган. 1128 йил қувалик Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубавий асарни форс тилига қисқартириб таржи ма қилган. 1178-1179 йилларда асар икки марта қисқартирилган.
Таржимонлар қисқартириш билан бирга уни янги маълумотлар билан маълум маънода тўлдирганлар. «Бухоро тарихи» 36 бобдан иборат бўлиб, асосан, Бухоро воҳасининг тарихига бағишланган. Китобнинг бир неча боби Бухоронинг барпо этилиши, номлари, подшоҳларига бағишланган.
«Бухоро тарихи»да ІХ асрда Ўрта Осиёнинг араб халифалигидан ажралиб чиқиши, Мовароуннаҳр ва Хуросонда сомонийлар дав латининг барпо бўлиши ва сомонийлар даврида Бухоронинг иқ тисодий ва маданий ҳаёти тасвирланган. Асар фақат Бухоро тарихинигина эмас, балки бутун Ўрта Осиё тарихини ўрганишда ҳамда нодир манбадир.
Муаллиф: Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий
Нашриёт: "Bukhara books"
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 144 бет
ISBN: 978-9910-9191-8-3
Муқоваси: Қаттиқ
МУНДАРИЖА
1. Кириш
ИИ. Бухорода қозилик қилган кишилар ҳақида
ИИИ. Бухорога подшоҳ бўлган хотин ва фарзандлари ҳақида
ИВ. Бухоро ва унга қўшиладиган жойлар
В. Бухорода бўлган «Байт ут-тироз» «Тўқимачилик корхонаси» баёни
ВИ. «Бозори Мох»нинг баёни
ВИИ. Бухоронинг турли номлари баёни
ВИИИ. Бухоро аркининг бино этилиши ҳақида
ІХ. Подшоҳларнинг Бухорода бўлган манзиллари ҳақида
Х. Жуйи Мулиённинг баёни ва унинг тавсифи
ХІ. Шамсободнинг бино этилиши ҳақида
ХІІ. Кашкашон (деб аталган) гуруҳнинг баёни
ХІІІ. Бухоро ва унинг атроф ерларидаги анҳорлар
ХИВ. Бухоро ва унга тобе жойларнинг хирожи
ХВ. Бухоронинг «Канпирак девор»и ҳақида
ХВИ. Бухоро шаҳрининг девори
ХВИИ. Бухорода дирҳам ва кумуш (танга) зарб қилиниши
ХВИИИ. Бухоро фатҳ этилишининг бошланиши
ХІХ. Қутайба ибн Муслимнинг ҳукмронлиги
ХХ. Бухоронинг фатҳ этилиши ва у ерда ислом динининг тарқалиши
ХХІ. Масжиди жоменинг бино этилиши
ХХІІ. Ийд намозгоҳи
ХХІІІ. Бухоро шаҳрининг Араб ва Ажам ўртасида тақсимланиши
ХХИВ. Сомонийлар ва уларнинг насаби ҳақида
ХХВ. Наср (ибн Сайёр зикри) ва Тағшоданинг ўлдирилиши
ХХВИ. Шарик ибн Шайх ал-Маҳрий
ХХВИИ. Муқаннанинг хуружи ва унинг тобелари оқ кийимликлар
ХХВИИИ. Сомонийлар ҳукмдорликнинг бошланиши
ХХІХ. Амири Мозий Аб-у Иброҳим Исмоил ҳукмронлиги
ХХХ. Амир Исмоилнинг Бухорога кириши
ХХХІ. Амири Шаҳид Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомонийнинг ҳукмдорлиги
ХХХІІ. Амири Саъид Аб-у-л Ҳасан Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний ҳукмдорлиги
ХХХІІІ. Амири Ҳамид Аб-у Муҳаммад Нуҳ ибн Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний
ХХХИВ. Амири Рашид Аб-у-л-Фаворис Абдулмалик ибн Нуҳ ибн Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил Ас-Сомонийнинг подшоҳлиги
ХХХВ. Малики Музаффар Аб-у Солиҳ Мансур ибн Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомонийнинг подшоҳлиги
ХХХВИ. Амири Рашид Аб-у-л-Қосим Нуҳ ибн Мансур ибн Нуҳ ибн Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомонийнинг подшоҳлиги
- Stock: Мавжуд
- Код: 5516
- Вазни: 0.22кг
- ISBN: 9789910919183